Ўзбекистон ва ЕОИИ

Муроса қилиш: Тюрденев ЕОИИга қўшилишнинг фойдали ва хатарли томонлари ҳақида

Кузатувчи мақоми Ўзбекистонга ЕОИИнинг турли тузилмаларида ўз вакилига эга бўлиш, қўшимча маълумот олиш ва бу учрашувларда қатнашиш имкониятини беради.
Sputnik

Бироқ, Ўзбекистон кузатувчи сифатида овоз бериш ҳуқуқига эга бўлмайди. Мазкур мақом ҳеч қандай савдо преференциялар ёки иқтисодий устунликларни назарда тутмайди. Россия Ўзбекистондаги элчиси Владимир Тюрденев Тошкентда бўлиб ўтган йил якуни бўйича матбуот анжуманида бу ҳақда гапирди, деб хабар Sputnik Ўзбекистон мухбири.

Россия элчиси: Ўзбекистон ЕОИИга аъзолиги - мустақиллик йўқотилишига олиб келмайди

ЕОИИга аъзо давлатлар ҳудудида амал қиладиган қоидалар Ўзбекистонга тааллуқли эмас, деб тушунтирди элчи. Ушбу давр мобайнида республика иттифоқда иштирок этишнинг барча хатар ва фойдали томонларни баҳолаш имкониятига эга бўлади.

"Менинг фикримча, ҳамма нарса тушунарли: Ўзбекистон савдо айланмасининг муҳим улуши ЕОИИ давлатларига тўғри келади, транспорт артериялари ушбу ҳудуд орқали ўтади. Меҳнат миграциясини айтмаса ҳам бўлади. Иттифоққа тўлақонли қўшилиш - осон жараён эмас, эҳтимолий оқибатлар узоқ вақтдан бери ўрганиш олиб борилмоқда" , - деди Тюрденев.

ЕОИИ қўшилишнинг жиддий иқтисодий йўқотишларга олиб келишидан на Ўзбекистон, на иттифоқнинг бошқа аъзолари манфаатдор эмас, бу ерда -  ўзаро муросага келиш масаласи, дейди Россия дипломати.