Илҳомжон Неъматов МДҲ Ижроия қўмитасига ишга ўтмоқда

Кутилишича, Илҳомжон Неъматов МДҲ Ижроия қўмитасида иқтисодий ҳамкорлик масалаларини мувофиқлаштиради.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 19 дек - Sputnik. Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Илҳомжон Неъматов 2021 йилнинг 1 январидан Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Ижроия қўмитаси раиси ўринбосари вазифаларини бажаришга киришади, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

ЕОИИ масаласида Ғарб ёки Шарқга қараб қарор қабул қилсак, ўзгариш бўлмайди - Неъматов

Илҳомжон Неъматов Наманган вилоятида таваллуд топган, Фарғона политехника институти ва Москвадаги Дипломатия академиясини тамомлаган.

1992 йилдан ТИВ тизимида фаолият юритади. Ишни консуллик бошқармаси бўлим бошлиғи раҳбари лавозимидан бошлаган. Турли йилларда Ўзбекистоннинг Ҳиндистондаги, Россиядаги, АҚШдаги элчихоналарига раҳбарлик қилган, ТИВнинг алоҳида топшириқлари бўйича элчиси, ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари лавозимларида фаолият юритган.

Иқтисод фанлари номзоди, Ўзбекистоннинг Фавқулодда ва Мухтор элчиси дипломатик мартабасига эга.

Кутилишича, Илҳомжон Неъматов МДҲ Ижроия қўмитасида иқтисодий ҳамкорлик масалаларини мувофиқлаштиради.