Қирғизистонда ЕОИИ ва МДҲ давлатларининг биринчи ёшлар форуми старт олди  - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон ва ЕОИИ
Шавкат Мирзиёев ҳукумат, экспертлар ва парламент аъзоларига Ўзбекистоннинг ЕОИИга кириш истиқболларини ҳар томонлама ўрганиб чиқиш, бу интеграциянинг барча афзалликлари ва хавф-хатарларини баҳолаб, якуний қарор қабул қилиш учун батафсил ҳисобот тақдим этилиши ҳақида топшириқ берган эди.

ЕОИИ масаласида Ғарб ёки Шарқга қараб қарор қабул қилсак, ўзгариш бўлмайди - Неъматов

© Пресс-служба МИД УзбекистанаЗаместитель министра иностранных дел Республики Узбекистан Илхомжон Неъматов
Заместитель министра иностранных дел Республики Узбекистан Илхомжон Неъматов - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Сиёсатчининг фикрича, Ўзбекистон изоляцияни давом эттирадиган бўлса, рақобат бўлмайди, ҳеч қандай ривожланиш бўлмайди.

ТОШКЕНТ, 11 май - Sputnik. Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлиги мамлакатнинг Евроосиё иқтисодий иттифоқига кузатувчи мақомида аъзо бўлишини жуда тўғри қадам деб билади. Бу ҳақда бугун сенатнинг тўртинчи ялпи мажлисида ташқи ишлар вазири ўринбосари Илҳом Неъматов маълум қилди.

Елена Кузьмина  - Sputnik Ўзбекистон
Кузьмина Ўзбекистоннинг ЕОИИдаги мақоми ҳақида: бу фойдали тайёргарлик босқичидир

Парламент юқори палатасида Ўзбекистоннинг Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) билан ҳамкорлиги масаласи "ўта муҳим масала" сифатида жуда қизғин муҳокама қилинди.

Сўзга чиққан ТИВ раҳбари ўринбосари Илҳом Тўйчиев Ўзбекистоннинг маълум бир давлат билан ёки янги ташкилот билан муносабати - аъзо бўлиши ёки у билан ҳамкорлиги мамлакат сиёсий ҳаётида катта аҳамиятга эгалигини эътироф этиб ўтди.

"Айтмоқчиманки, президентимиз ҳам 2019 йилги мурожаатномаси давомида ва бошқа йиғилишларда кўп таъкидладиларки, ҳар бир бизни қилаётган ишимиз яъги ташқи сиёсатда биринчи навбатда бизнинг миллий манфаатимиздан келиб чиқиши керак. Ҳозиргина Жамшид Анварович (бош вазир ўринбосари Қўчқоровни айтяпти, таҳр.) ҳам айтдилар, суверен давлат сифатида ҳар бир босаётган қадамимизда Ғарб нима деркин, Шарқ нима деркин дейиладиган бўлса, ҳеч нарсага эришмаймиз. Шунинг учун суверен давлат сифатида ўзимизни биринчи галда миллий манфаатимиздан, сиёсий манфаатимиздан, иқтисодий манфаатимиздан, маданий манфаатимиздан келиб чиқишимиз керак. Ғарб ёки Шарққа қараб ўтирсак, изоляция яна давом этади, кўп йиллар давомида изоляцияда бўлдик ва изоляциядан ҳозир чиқдик десак бўлади", - деб таъкидлади Неъматов.

Флаги стран-участниц ЕАЭС - Sputnik Ўзбекистон
ЕОИИ кузатувчи давлатга кескин талаблар қўймайди - ҳуқуқшунос

Сиёсатчининг фикрича, изоляция бўлса рақобат бўлмайди, ҳеч қандай ривожланиш бўлмайди.

"Мен ўйлайманки бу тўғри бўляпти. Иккинчи бир мисол ЕОИИ аъзолари - Қозоғистон, Қирғизистон Арманистон ёки Беларусь ҳаммаси шу пайтгача муаммосиз алоқани ривожлантириб келяпти. Инвестиция олиб келишяпти, сиёсий алоқалар ривожланяпти, иқтисодий алоқалар ривожланяпти, шунинг учун бу ерда ҳавотирланишга шубҳа йўқ", - деб қўшимча қилди дипломат.

Неъматов Ўзбекистон ушбу ташкилотга кузатувчи сифатида кираётганини эслатиб ўтди.

"Бу бизга мана шу даврда уни чуқур ўрганиб қандайдир салбий таъсирлари бўладиган бўлса унга йўл харитаси ишлаб чиқиб керакли ишларни олиб бориш имконини беради. Албатта бу ТИВни иши ва биз бу йўл харитани ишлаб чиқдик, жуда кўп ўргандик, чунки олдин ҳам қатнашганмиз ЕОИИда. Ўшандан биламизки, қайси салбий оқибатлари бизга таъсир қилиши мумкин. Шунга олдиндан йўл харита ишлаб чиқдик. Албатта бунда ҳамкорларимиз Шарқ ва Ғарб давлатлари билан ишлаб, тушунтириш ишларини олиб борамиз, ҳеч қандай шубҳа бўлмаслиги керакки бу бизнинг қандайдир бошқа алоқаларимизга таъсир қилади, деган", - деди Неъматов ва яна бир марта кузатувчи мақомини олиш бўйича қарорни "жуда тўғри қадам қўйиляпти", дея қўшимча қилди.

Қизғин ва очиқ мунозара якунида сенаторлар Ўзбекистоннинг ЕОИИда "кузатувчи давлат" мақомида иштирок этиш таклифини маъқуллашди.

Мазкур масала бўйича Олий Мажлис Сенатининг тегишли қарори қабул қилинди.

Янгиликлар лентаси
0