Нукусда аёллар митинги: айбдор шахсларга интизомий чоралар кўрилади

Маълум қилинишича, ўрганиш якуни билан айбдор шахсларга нисбатан интизомий чоралар кўрилади. Маблағлар тўлиқ тўлаб берилгани ва айбдор мансабдор шасхларга чоралар кўрилганлиги тўғрисида маълумот кўшимча тақдим этилади
Sputnik

ТОШКЕНТ, 18 дек - Sputnik. Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Нукус шаҳрида ўз иш ҳақини вақтида ололмаган ва шу боис автомобиль қатнов йўлида норозилик намойиши ўтказган аёллар ишини тезкорлик билан ўрганиб чиқди.

Бухорода газ йўқлигидан норози аҳоли машина йўлини тўсиб қўйгани юзасидан маълум берилди

Идора хабарида келтирилишича, ноябрь ойида "Темир дафтар"га, "Аёллар дафтари"га киритилган камбағал оилаларнинг меҳнатга лаёқатли аъзоларининг бандлигига кўмаклашиш мақсадида Нукус шаҳрида 1 184 нафар ишсиз фуқаро қўшимча равишда маҳалла фуқаролари йиғинлари буюртмасига асосан жамоат ишларига жалб этилган ва уларга 817 миллион сўм иш ҳақи ҳисобланган.

Амалдаги тартибга мувофиқ, буюртмачи – иш берувчи томонидан жамоат ишларида бажарилган иш ҳажми тўғрисида далолатнома, жамоат ишига қатнашганлигини тасдиқловчи қайднома (табель) тақдим этилганидан сўнг мазкур ҳужжатлар аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази томонидан кўриб чиқилиб, Жамоат ишлари жамғармасидан қўшимча маблағлари молиялаштирилиб берилади.

Қашқадарёда ишчилар нимадан норози бўлгани аниқланди

"Юқоридаги ҳолат юзасидан тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим этиш, уларни ўз вақтида кўриб чиқиш ва молиялаштиришда мутасадди ходимлар томонидан ўз вақтида ҳал қилинмаганлиги сабабли Жамоат ишлари жамғармаси томонидан пул маблағлари жорий йил 5 декабрь куни ўрнига 15 ва 17 декабрь кунлари ўтказилган", - дея тушунтирган вазирлик.

Ҳозирги кунга кадар фуқароларга 226 миллион сўм иш ҳақи тўлаб берилгани, қолган 591 миллион сўм маблағ Нукус шаҳар аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази томонидан 18 декабрь куни тўлиқ тўлаб берилиши айтилмоқда.

Ўрганиш якуни билан айбдор шахсларга нисбатан интизомий чоралар кўрилади. Маблағлар тўлиқ тўлаб берилгани ва айбдор мансабдор шасхларга чоралар кўрилганлиги тўғрисида маълумот кўшимча тақдим этилади, деб хабар қилган вазирлик.