Ўзбекистон ва ЕОИИ

Агар Ўзбекистон ЕОИИга қўшилса, бу Қирғизистон учун ҳам фойдали бўлади – Сазбаков

ЕОИИ масалалари бўйича Қирғизистон ҳукуматининг махсус вакили Алмаз Сазбаков Ўзбекистоннинг иттифоқда кузатувчи мақомини олиши муносабати билан Қирғизистон ички бизнеси нималарга тайёргарлик кўриш кераклиги борасида ўз фикрларини айтди.
Sputnik

Sputnik Қирғизистон радиоси билан ўтказган суҳбатда Сазбаков Ўзбекистоннинг ЕОИИга эҳтимолий қўшилиши Қирғизистон учун афзалликлар ва хатарлар мавжудлигини таъкидлади.

Ўзбекистон ЕОИИ остонасида: республикани нима кутмоқда ва Тожикистон унга эргашадими?

"Муайян сегментларда Ўзбекистон бизга рақобатдош, гарчи нафақат бизга, балки Қозоғистон, Арманистон ва Беларусга ҳам. Қўрқув – иш эмас, ишлаш керак. Янги бозорлар очилишига тайёргарлик кўриш керак, Ўзбекистон Марказий Осиёдаги энг йирик бозор. Бу корхоналаримиз учун имконият, қўшни давлат Қирғизистондан кўп нарсани импорт қилади. Агар ягона, уйғунлаштирилган ҳудуд, ягона техник регламент бўлса, экспортга оид ҳозирда аниқ бўлмаган кўплаб масалалар ҳал қилинади. Бу нафақат жанубда, балки шимолдаги ишлаб чиқарувчилар учун сигнал. Бизнинг кўплаб сут маҳсулотларимиз Қозоғистонга кетади ва Ўзбекистон ҳам яхши бозор", - деди Сазбаков.

Унинг сўзларига кўра, Қирғизистон - кичик, аммо мобил давлат ва унинг ички бизнеси тезда янги шароитга мослашиши мумкин.