ТОШКЕНТ, 15 дек - Sputnik. Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилган беморларнинг 33 нафар ўта оғир аҳволда, дейилган Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот-хизмати тарқатган хабарда.
"Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 2107 нафар бемордан 174 нафари оғир, 33 нафари эса ўта оғир аҳволда", - дейилади хабарда.
Коронавирусга чалинганларнинг умумий миқдори 75 241 нафарга етган, шулардан 72 522 нафари соғайган ва соғайиш кўрсаткичи 97 фоизни ташкил қилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонга коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича Республика махсус комиссиясининг баёноти эълон қилинган ва фуқароларга янги 2021 йил байрами тадбирларини оила даврасида ўтказиш тавсия этилган эди.
Шунингдек, бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг тавсияларини ҳамда коронавирус инфекциясига қарши курашиш борасидаги хорижий мамлакатлар ижобий тажрибасини инобатга олган ҳолда жамоат жойларида ниқобдан фойдаланиш бўйича тарғибот ишларини кучайтириш назарда тутилган.