Ўзбекистонда коронавирусга чалинганларнинг 33 нафари ўта оғир аҳволда

© Sputnik / Илья Питалев / Медиабанкка ўтишМедицинские работники в санитарном шлюзе городской клинической больнице
Медицинские работники в санитарном шлюзе городской клинической больнице - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистонда коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича Республика махсус комиссияси фуқароларга янги 2021 йил байрами тадбирларини оила даврасида ўтказиш тавсия этган

ТОШКЕНТ, 15 дек - Sputnik. Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилган беморларнинг 33 нафар ўта оғир аҳволда, дейилган Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот-хизмати тарқатган хабарда.

Женщина в защитной маске у разрисованного мусорного бака в Тегеране  - Sputnik Ўзбекистон
Дунёда коронавирусга чалинганлар сони 70 миллиондан ошди

"Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 2107 нафар бемордан 174 нафари оғир, 33 нафари эса ўта оғир аҳволда", - дейилади хабарда.

Коронавирусга чалинганларнинг умумий миқдори 75 241 нафарга етган, шулардан 72 522 нафари соғайган ва соғайиш кўрсаткичи 97 фоизни ташкил қилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонга коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича Республика махсус комиссиясининг баёноти эълон қилинган ва фуқароларга янги 2021 йил байрами тадбирларини оила даврасида ўтказиш тавсия этилган эди.

 

Шунингдек, бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг тавсияларини ҳамда коронавирус инфекциясига қарши курашиш борасидаги хорижий мамлакатлар ижобий тажрибасини инобатга олган ҳолда жамоат жойларида ниқобдан фойдаланиш бўйича тарғибот ишларини кучайтириш назарда тутилган.

Янгиликлар лентаси
0