Ўзбекистонда депутатлар туҳмат ва ҳақорат учун жазони юмшатишмоқчи

Қонун лойиҳаси депутатлар ташаббуси билан киритилган. Қонун лойиҳаси Сенатга юборилди, деб хабар қилди ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифаларида депутат Расул Кушербаев
Sputnik

ТОШКЕНТ, 15 дек - Sputnik. Қонунчилик палатаси мажлисида Жиноят кодекси ва Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича қонун лойиҳаси кўриб чиқилди.

Президент портали орқали туҳмат қилган фуқаро қамалди

Ҳужжат билан жиноят кодексидан туҳмат ва ҳақорат қилганлик учун озодликдан маҳрум қилиш жазоси олиб ташланмоқда. Бу ҳақда ўзининг Телеграм саҳифасида депутат Расул Кушербаев маълум қилди.

"Қонун лойиҳасига кўра, Жиноят кодексидан туҳмат ва ҳақорат қилганлик учун мавжуд бўлган озодликдан маҳрум қилиш жазоси бекор қилиниб, ўрнига жарима ёки мажбурий жамоат иши жазоси қўшилмоқда", - дейилади хабарда.

Шунингдек, қонун лойиҳаси билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга ва Жиноят кодексига ёлғон ахборот тарқатганлик учун жавобгарлик белгиланмоқда. Порнографик маҳсулотларни тарқатиш ва шавқатсизликни тарғиб қилганлик учун ҳам жарима миқдорлари оширилмоқда.

Қонун лойиҳаси депутатлар ташаббуси билан киритилган. Қонун лойиҳаси Сенатга юборилган.