ТОШКЕНТ, 15 дек — Sputnik. "Ала-Арча" давлат қароргоҳида Қирғизистон ва Ўзбекистон ҳукумат делегацияларининг давлат чегараси делимитацияси ва демаркацияси масалалари бўйича йиғилиши бўлиб ўтмоқда.
Қирғизистон томонидан делегацияни Давлат миллий хавфсизлик қўмитаси раиси Камчибек Тошиев бошчилик қилмоқда, Ўзбекистон томони делегациясига эса - бош вазир маслаҳатчиси (ўринбосар рангига тенглаштирилган) Меҳриддин Ҳайриддинов бошчилик қилмоқда.
Ташиев Ўзбекистон Республикаси делегацияси аъзоларини қутлар экан, Қирғизистон чегарани юридик рўйхатдан ўтказишни қисқа муддатда тугатишга катта аҳамият беришини таъкидлади.
"Кўп асрлар давомида қўшниликда яшаб, яқин дўстона ва қардошлик алоқаларига эга бўлиб, фуқароларимизга қулай шароит яратиш мақсадида биз қолган участкаларни делимитация қилиш жараёнини тезроқ тугатиш тўғрисида қайғурмоғимиз керак, шунингдек, 2017 йилда имзоланган шартномага мувофиқ қирғиз-ўзбек чегарасини демаркация қилиш бўйича ишларни бошлашимиз керак", - деди Давлат миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раҳбари.
Кейин топографик ишчи гуруҳлар делимитация масалаларини муҳокама қилишни бошладилар.
Эслатиб ўтамиз, август ойида Кубатбек Боронов ҳукумати матбуот хизмати Қирғизистон ва Ўзбекистон чегарадаги келишилмаган ўнта участкадан биттасини келишгани ва тасдиқлагани ҳақида хабар берган эди.