Ўзбекистон ва Қирғизистон автобус қатновини йўлга қўйиш масаласини муҳокама қилди

© Sputnik / Рамиз БахтияровАвтобусная остановка в Ташкенте
Автобусная остановка в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Икки давлат расмийлари мулоқоти доирасида минтақавий кун тартибини ҳисобга олган ҳолда кўп қиррали шерикликни янада ривожлантириш жиҳатлари батафсил ва ҳар томонлама кўриб чиқилди

ТОШКЕНТ, 10 дек - Sputnik. Ўзбекистон Бош вазирининг ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзаков Фарғона шаҳрида Қирғизистон Бош вазири вазифасини бажарувчи Артём Новиков билан учрашди. Мулоқот давомида икки мамлакат ўртасида халқаро йўловчи ташишни қайта бошлашни тезлаштириш бўйича қўшма чора-тадбирларни амалга ошириш масалалари ҳам кўриб чиқилди.

Посев подсолнечника в поселке Двубратском - Sputnik Ўзбекистон
Сўх аҳолиси учун Фарғонанинг беш туманида ер ажратилади

 

Умурзаков ва Новиков кўп қиррали шериклик масалалари, шунингдек, савдо-иқтисодий ҳамкорликни мустаҳкамлаш, саноат кооперациясини ривожлантириш ҳамда транспорт-логистика ва маданий-гуманитар соҳаларда ўзаро алоқаларни кенгайтириш бўйича истиқболли чораларни муҳокама қилдилар.

Сўнгги уч йил ичида ўзбек-қирғиз товар айланмаси ҳажми 5 баробардан зиёд ўсиб, пандемия шароитида ҳам ижобий динамикани сақлаб қолган. Томонлар ўзаро савдо ҳажмини яқин келажакда 1 млрд доллар даражасигача етказишга тайёр эканликларини билдирган.

Шу нуқтаи назардан, чегараолди савдо зоналарини, шунингдек, чегараолди вилоятларда улгуржи тарқатиш ва агрологистик марказларни яратиш бўйича режалар кўриб чиқилган.

Томонлар, шунингдек, саноат кооперацияси соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтиришга қизиқиш билдирган, хусусан, мева-сабзавотларни қайта ишлаш, қишлоқ хўжалиги техникаси, тўқимачилик маҳсулотлари, қурилиш материаллари ва фармацевтика маҳсулотларини ишлаб чиқариш бўйича қўшма лойиҳаларни амалга оширишга тайёрликларини қайд этганлар.

Россельхознадзор вводит запрет на ввоз всей растительной продукции из Ферганы - Sputnik Ўзбекистон
Россельхознадзор Фарғона вилоятидан барча ўсимлик маҳсулотларини олиб киришни тақиқлади

Шу муносабат билан келишилган лойиҳаларни ва савдо, транспорт ва ўзаро инвестициялар соҳасида мавжуд тўсиқларни бартараф этиш бўйича аниқ амалий чораларни ўз ичига олган Қирғизистон Республикаси ва Ўзбекистон Республикаси ўртасидаги саноат кооперацияси соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтириш ва чуқурлаштириш бўйича Амалий чоралар режасини ("Йўл харитаси") икки томонлама ишлаб чиқишни тезлаштириш тўғрисида келишувга эришилди.

Шунингдек, икки мамлакат тадбиркорлари ўртасида саноат кооперациясининг янги йўналишларини ишлаб чиқиш ва савдо ҳамкорлигини ривожлантириш учун тўғридан-тўғри алоқаларни рағбатлантириш бўйича қўшма чораларни амалга ошириш тўғрисида келишувга эришилди. Ҳукумат раҳбарлари даражасида Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги икки томонлама ҳамкорлик бўйича қўшма Ҳукуматлараро комиссиянинг 9-чи йиғилиши доирасида Ишбилармонлик кенгашининг навбатдаги йиғилишини ўтказиш - ушбу чоралар қаторидадир.

Транспорт соҳасидаги ҳамкорликнинг устувор йўналишлари белгилаб олинди - томонлар "ХХР-Қирғизистон-Ўзбекистон" темир йўл йўлагидан фойдаланиш масаласида яқин ҳамкорликни давом эттирадилар.

Самолет компании Уральские авиалинии - Sputnik Ўзбекистон
Қирғизистонга Россиянинг 8та шаҳридан авиа-қатновлар йўлга қўйилмоқда

Шунингдек, томонлар Марказий Осиё давлатлари орқали Хитойдан Европага мультимодал юк ташиш тизимида "Андижон-Ўш-Иркештам-Қашғар" автомобиль йўналишидан самарали фойдаланишни таъминлаш зарурлигини таъкидладилар.

Шу билан бирга, томонлар келишилган автобус йўналишлари бўйича икки мамлакат ўртасида халқаро йўловчи ташишни қайта бошлашни тезлаштириш бўйича қўшма чора-тадбирларни амалга оширишга тайёр эканликларини билдиришди.

Ҳудудий ҳамкорликни чуқурлаштириш бўйича амалий чораларга алоҳида эътибор қаратилди - ҳудудий қўламда юзага келаётган масалаларга тезкор муносабат билдириш ва уларни ҳал қилишда ўзаро ёрдам кўрсатиш учун икки мамлакатнинг чегараолди вилоятлари раҳбарлари ўртасида тўғридан-тўғри ҳамкорлик қилиш механизмини яратиш долзарблиги қайд этилди.

Исполняющий обязанности премьер-министра, первый вице-премьер-министр Кыргызской Республики Артем Новиков  - Sputnik Ўзбекистон
Қирғизистон бош вазири в.б. Артём Новиков Фарғонага келяпти

Йиғилиш доирасида минтақавий кун тартибини ҳисобга олган ҳолда кўп қиррали шерикликни янада ривожлантириш жиҳатлари батафсил ва ҳар томонлама кўриб чиқилди, шунингдек, ўрта ва узоқ муддатли истиқболда устувор вазифалар белгилаб олинди. Минтақалараро фаол ҳамкорлик қилиш асосида инвестиция, савдо, тадбиркорлик ва маданий-гуманитар шериклик соҳаларида чегара олди ҳамкорликни ривожлантириш бўйича аниқ таклифлар билдирилди. Ўзаро манфаатлар кесишмасининг кенг доирасини ва иқтисодий кооперациянинг янги шаклларини ўрнатиш бўйича истиқболли ғоялар мавжудлигини ҳисобга олган ҳолда, устувор тармоқларда саноат кооперацияси ва қўшилган қиймат занжирларини ривожлантириш масалаларини кўзда тутган савдо-иқтисодий ҳамкорликни минтақавий даражада кенгайтириш бўйича икки мамлакатнинг чегараолди вилоятлари маъмуриятлари томонидан алоҳида "Йўл хариталари"ни ишлаб чиқиш тўғрисида келишувга эришилди.

Йиғилиш якунлари бўйича Ўзбекистон Республикаси чегараолди вилоятлари ҳокимлари ва Қирғизистон Республикаси Ҳукуматининг чегараолди вилоятларидаги ваколатли вакиллари Кенгашининг учинчи йиғилишининг Баённомаси имзоланди.

Янгиликлар лентаси
0