Ўзбекистон ва ЕОИИ

Муҳим қадам: Путин ЕОИИда Ўзбекистонга кузатувчи-давлат мақоми берилиши ҳақида

Россия президенти Владимир Путин фикрига кўра, Ўзбекистонга ЕОИИда кузатувчи-давлат мақоми берилиши иттифоқнинг анъанавий шериклар билан алоқаларни мустаҳкамлаш йўлидаги муҳим ва сифатли қадамдир.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 11 дек — Sputnik. Ўзбекистонга ЕОИИда кузатувчи-давлат мақоми берилиши иттифоқнинг анъанавий шериклар билан алоқаларни мустаҳкамлаш йўлидаги муҳим ва сифатли қадамдир, дея ишонч билдирди Россия президенти Владимир Путин.

Расман: Ўзбекистон Евроосиё иқтисодий иттифоқида кузатувчи-давлат мақомини олди

"Шуни таъкидлашни истардимки, ЕврАзЭС доирасида ривожланаётган интеграция қатор хорижий давлатларнинг қизиқишини уйғотмоқда. Бугун Олий Евроосиё иқтисодий иттифоқи Кенгаши Ўзбекистон Республикасига ... ва Куба Республикасига ... қарор қабул қилади, – биз уларга кузатувчи мақомини берамиз", - деди Путин ЕОИИ саммитида.

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев бугун бўлиб ўтаётган Евроосиё иқтисодий иттифоқи Олий кенгаши йиғилишида сўзлаган нутқида "биргаликдаги ишимиз кўп қиррали ҳамкорликни мустаҳкамлашга ёрдам беради", дея ишонч билдирди.

"Биз Ўзбекистонда ЕОИИ фаолиятини, интеграллашув жараёнларининг ривожланишини  катта қизиқиш билан кузатиб борамиз. Ташкилотнинг дунё миқёсида тобора обрўси ошиб бораётганини алоҳида қайд этамиз. Биз бугун очиқ иқтисодий сиёсатни амалга оширмоқдамиз, савдо соҳасини либераллаштириш бўйича ўз бошлаган ишларимизни давом эттирмоқдамиз", - деди Мирзиёев ва тадбир иштирокчиларига Ўзбекистон кенг кўламли ислоҳотларни амалга ошириш борасида муҳим босқичда турганини эслатиб ўтди.

ЕОИИ билан кўп қиррали ҳамкорликни ривожлантиришга катта аҳамият қаратамиз - Мирзиёев

Мирзиёев шунингдек, Ўзбекистон БСТга аъзо бўлиш бўйича музокаралар жараёнини қайта янгилаганини ҳам қўшимча қилди.

Ўзбекистон раҳбарининг айтишича, айни вақтда саноат ва инфратузилмаларни модернизациялаш бўйича ишлар фаол олиб борилмоқда. Шунингдек, бизнес муҳит ва инвестиция муҳитини яхшилаш бўйича чоралар кўрилмоқда.

"Ўзбекистон барча хорижий шериклар билан савдо-иқтисодий ва сармоявий ҳамкорликни изчил ривожлантириш ва мустаҳкамлаш тарафдоридир. Биз Евроосиё иқтисодий иттифоқи билан яқин ва кўп қиррали ҳамкорликни ривожлантиришга катта аҳамият берамиз", - деб таъкидлади Ўзбекистон президенти ўз чиқишида.