Фарғонада қалбаки “доллар” ва “сўм” тайёрлаган шахслар аниқланди

Фарғонада ўз хонадонида қалбаки пул ишлаб чиқараётган шахснинг фаолиятига чек қўйилди. Хонадонда “Epson” русумли рангли принтер ҳамда “Lenovo” русумли ноутбук ашёвий далил сифатида олинган.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 11 дек — Sputnik. Фарғонада ўз хонадонида қалбаки пул ишлаб чиқараётган шахснинг фаолиятига чек қўйилди.

Қорақалпоғистонда бир кечада олти киши, жумладан икки бола ис газидан заҳарланиб ўлди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Фарғона вилояти бошқармалари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро М.Д.нинг яшаш хонадони кўздан кечирилганда у қалбаки пул тайёрлаш билан шуғулланиб келаётганлиги аниқланиб, 100 купюрадаги АҚШ долларлари, 10 минг ва 50 минг сўмлик купюрадаги қалбаки пуллар, 137 дона турли купюралар чоп этилган А-4 форматдаги қирқилмаган қоғозлар, “Epson” русумли рангли принтер ҳамда “Lenovo” русумли ноутбук ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан М.Д.га нисбатан Жиноят кодексининг 176-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.