Қорақалпоғистонда бир кечада олти киши, жумладан икки бола ис газидан заҳарланиб ўлди

© Sputnik / Рамиз БахтияровМашина скорой помощи
Машина скорой помощи - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Қорақалпоғистонда уйни иситиш учун ўрнатилган печдан чиққан ис газидан олти киши вафот этди. Улар орасида 11 ва 7 ёшли болалар бор.

ТОШКЕНТ, 10 дек — Sputnik. Қорақалпоғистонда бир кечада оиланинг 4 нафар аъзоси ва 2 нафар меҳмон из газидан заҳарланиб ҳалок бўлди.

Қорақалпоғистон Республикаси прокуратураси хабарига кўра, жорий йил 9 декабрь куни соат 17:00ларда Хўжайли тумани ИИБга бу борадаги маълумот келиб тушган.

Автомобиль скорой помощи - Sputnik Ўзбекистон
Сирдарёда ёш келин-куёв ис газидан заҳарланиб вафот этди

Маълум бўлишича, Хўжайли тумани “Саманкол” овул фуқаролар йиғинидаги хонадонларнинг бирида яшовчи Г.Ю. ва А.Р. ҳамда уларнинг 11 ва 7 ёшли фарзандлари Х.Э. ва Х.А.лар, шунингдек, ушбу хонадонга меҳмон бўлиб келган фуқаролар – К.А. ва Х.А.лар уйни иситиш учун ўрнатилган печдан чиққан ис газидан заҳарланиб вафот этган.  

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан Хўжайли тумани прокуратураси тергов-суриштирув ишларини олиб бормоқда. 

Тергов ҳаракатлари Қорақалпоғистон Республикаси прокуратураси томонидан назоратга олинган.

Фуқаролардан бундай кўнгилсиз ҳодисаларнинг олдини олиш мақсадида газ ва иситиш ускуналаридан фойдаланилганда хавфсизлик қоидаларига риоя қилиш сўралган.

Янгиликлар лентаси
0