ТОШКЕНТ, 10 дек — Sputnik. Қорақалпоғистонда бир кечада оиланинг 4 нафар аъзоси ва 2 нафар меҳмон из газидан заҳарланиб ҳалок бўлди.
Қорақалпоғистон Республикаси прокуратураси хабарига кўра, жорий йил 9 декабрь куни соат 17:00ларда Хўжайли тумани ИИБга бу борадаги маълумот келиб тушган.
Маълум бўлишича, Хўжайли тумани “Саманкол” овул фуқаролар йиғинидаги хонадонларнинг бирида яшовчи Г.Ю. ва А.Р. ҳамда уларнинг 11 ва 7 ёшли фарзандлари Х.Э. ва Х.А.лар, шунингдек, ушбу хонадонга меҳмон бўлиб келган фуқаролар – К.А. ва Х.А.лар уйни иситиш учун ўрнатилган печдан чиққан ис газидан заҳарланиб вафот этган.
Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан Хўжайли тумани прокуратураси тергов-суриштирув ишларини олиб бормоқда.
Тергов ҳаракатлари Қорақалпоғистон Республикаси прокуратураси томонидан назоратга олинган.
Фуқаролардан бундай кўнгилсиз ҳодисаларнинг олдини олиш мақсадида газ ва иситиш ускуналаридан фойдаланилганда хавфсизлик қоидаларига риоя қилиш сўралган.