Афғонистонда йил бошидан 600дан зиёд ўсмирлар ўлдирилган ёки жароҳатланган

Инсон ҳуқуқлари бўйича Афғонистон мустақил комиссияси 2020 йилнинг биринчи ярмида толиблар ҳужуми ва радикаллар томонидан ташкиллаштирилган портлашлар оқибатида 630 нафар афғон ўсмирлари ўлдирилган ёки жароҳатланган
Sputnik

ТОШКЕНТ, 9 дек — Sputnik. Афғонистон мустақил инсон ҳуқуқлари комиссияси маълумотларига кўра, жорий йилнинг олти ойида Толибон радикал ҳаракати (РФда таъқиқланган) томонидан Афғонистон ҳудудида содир бўлган жанговар ҳаракатлар ёки террористик ҳужумлар натижасида 600 дан ортиқ ўсмирлар ҳалок бўлган ёки жароҳатланган.

Афғонистондаги портлаш оқибатида ўттизга яқин киши қурбон бўлди

Комиссия докладидан Афғонистоннинг "Толо ньюс" телеканали иқтибос келтирган.

Инсон ҳуқуқлари бўйича комиссиянинг аниқлик киритишича, "Толибон" ҳаракатлари натижасида 225 нафар бола ҳалок бўлган, 405 нафари жароҳатланган.

Комиссия вакили Забихулла Фарханнинг таъкидига кўра, "афғон аҳоли пунктларида зўравонлик эскалацияси" ўсмирлар ҳалокатининг асосий сабаби сифатида келтирилган.

Ноябрь ойи охирида БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича олий комиссари Мишель Бачелет 2020 йилнинг биринчи 10 ойида Афғонистонда, БМТ маълумотларига кўра, 2117 нафар фуқаролар ўлдирилган ва 3822 нафари жароҳатланган.

Бачелетнинг сўзларига кўра, 12 сентябрда Қатар пойтахтида афғон ҳукумати ва "Толибон" ўртасида мамлакатда тинчликни тиклаш борасида музокаралар бошланганидан буён оддий аҳоли орасида қурбонлар сони камайишига эришилмаган.