ТОШКЕНТ, 29 ноя — Sputnik. Афғонистоннинг Ғазни шаҳрида портлаш содир бўлди, қурбонлар бор. Бу ҳақда “Ariana News” агентлиги хабар қилмоқда.
Сўнгги маълумотларга кўра, портлаш оқибатида 28 киши ҳалок бўлган, 19 киши эса жароҳат олган. Гувоҳлар ҳарбийлар ва жангарилар ўртасидаги тўқнашувлар ҳақида маълум қилишмоқда.
GHAZNI UPDATE – Health officials in Ghazni said the death toll has risen to 28 and so far 19 wounded in today's Humvee bombing. Local residents report clashes are ongoing between security forces & insurgents #ArianaNews #ATNNews #AfghanNews #AryanaNews #ATN #News #Afghanistan pic.twitter.com/OGXzt3Em8j
— Ariana News (@ArianaNews_) November 29, 2020
Миналаштирилган автомобиль худкуш террорчи билан Афғонистон хавфсизлик кучлари батальони олдида портлаб кетган. Маҳаллий касалхона раҳбари барча барча жабрланганлар ҳарбий хизматчилар эканлигини тасдиқлаган.
Ҳозирча ҳеч қайси гуруҳ ҳужум учун жавобгарликни зиммасига олмаган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Афғонистон пойтахти Кобулдаги университет олдида отишма содир бўлгани хабар қилинган эди.