Россияда мол гўшти рекорд даражада қимматлади

Россияда мол гўштининг улгуржи нархи бир йил давомида 17,5 фоизга ёки килосига 113 рубл қимматлади.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 7 дек – Sputnik. 2020 йил бошидан буён мол гўшти Россияда рекорд даражада қимматлади, деб хабар қилмоқда РИА Новости Россия гўштни қайта ишлаш Миллий иттифоқи маълумотларига асосланган ҳолда.

Маълум бўлишича, мол гўшти йил бошидан буён 17,5 %га қимматлашиб янги рекорд ўрнатган. Хусусан 2019 йилнинг ноябр ойида 1 тонна мол гўштининг улгуржи нархи 243,87 минг рубл бўлган бўлса, 2020 йилнинг ноябрида – 356,8 минг рублни ташил қилган.

Маълум бўлишича, мол гўшти қимматлашиши муносабати билан россияликлар унинг ўрнига кўпроқ парранда гўшти ёки чўчқа гўштини истеъмол қилишга ўтишган. Бугунги кунда мол гўштининг асосий истеъмолчилари - меҳмонхоналар, ресторанлар, ижтимоий муассаса (мактаб, боғча) ва қайта ишловчи корхоналардир.

Ким АҚШда етиштирилган гўшт билан ўзини-ўзи заҳарламоқда?

Маълумот учун, Россияда йилига ўртача ҳисобда 2 млн тоннадан ортиқ. Йиллик ишлаб чиқариш миқдори эса 1,65 млн тоннани ташкил қилади. Қолган мол гўштини Россия Беларус Республикаси (191 минг тонна) Парагвай (51 минг тонна) ва Бразилиядан (40 минг тонна) импорт қилган.

Россияга мол гўшти ҳар йили ҳукумат томонидан ажратиладиган квоталарга мувофиқ импорт қилинади. Хусусан, 2020 йилда квота 517 минг тоннани ташкил қилган эди. Шу билан бирга АҚШ, ЕИ ва Украинадан гўшт маҳсулотлари олиб кириш мутлақ таъқиқланган.