“Олтин миллиард” тиббий ёрдамсиз қолди

2020 йил ишлаб турган шифохона ҳар қандай ЯИМ рақамларидан кўра муҳимроқ эканини, бепул “тез ёрдам” эса – ҳаммада ҳам йўқлигини кўрсатди.
Sputnik

АҚШ янги антирекорд ўрнатиш арафасида турибди. 2021 йилнинг феврал ойида COVID-19дан қурбон бўлганлар сони 450 минг кшига етиши кутилмоқда, деб хабар қилди АҚШ касалликларни назорат қилиш маркази директори Роберт Редфилд.

Шуниси қизиқни, тиббий ёрдам миллионлаб кишилар ҳаётини сақлаб қолиши мумкин бўлган ушбу ўта муҳим вақтда, АҚШда тез ёрдам станциялари, шифохоналар бюджети ва сони камаймоқда. Маслан Нью Йоркда вазият даҳшатли бўлишига қарамасдан EMS (Emergency Medical Services) ходимларидан 400 нафари қисқартирилган. Сабаб – бюджетда маблағ йўқ.

Пул билан ҳал қилиб бўлмайдиган иш – нега Америка вакцинасиз қолди?

“Илмий ва техник жиҳатдан  ривожланган ушбу давлат қандай қилиб 260 минг аҳоли қурбон бўлишига йўқ қўйиб берди. Ахир АҚШдан бир неча баробар камбағал давлатлар ҳам пандемияни унчалик мураккаб бўлмаган чоралар билан енгишга муваффақ бўлди-ку”, - деб ёзади China Daily.

Бу ерда ҳайратланарли ҳечнарса йўқ. АҚШ ҳукумати сўнгги 20 йилда кенг омма учун мўлжалланган тиббиё ёрдамни босқичма-босқич йўқ қилиб келмоқда. Пандемиядан сўнг эса ушбу тизим бутунлай йўқ бўлиши мумкин.

Хусусан, 2010-2019 йиллар давомида АҚШда қишлоқ жойларда 160 дан ортиқ шифохоналар йўқ қилинди.Бунинг оқибатида ўлимлар сони 5,9 %гача ошди. 1960 йилларда ташкил қилинган тез ёрдам тизими – EMS ҳам охирги вақтларда панд бера бошлади. Чунки фуқаролар орасида тиббий суғуртага эга бўлмаганлар сони 10 миллионлаб кишидан ошди.

Агар суғуртаси бўлмаган шахс тез ёрдам хизматида фойдаланса, энг арзон ҳолда бу 600 доллардан 10 минг долларгача етиши мумкин. Агар беморни эвакуация қилишда вертолётдан фойдаланилса – 90 минг долларга етиши мумкин.

Вакцина қанчалик хавфли: АҚШ жавоб талаб қиляпти, Европа пулни санаяпти

Ҳатто тиббий суғуртаси бўлган кишилар ҳам охирги вақтларда суғурта полисига киритилмаган тиббий хизмат учун “сюрприз-счетлар" (surprise bill) олиш ҳолатлари кўпайган.

Статистик маълумотларга кўра 2019 йилда 60 миллионга яқин америкаликлар тез тиббий ёрдам хизматидан фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлмаган. Бугун уларнинг сони янада ошган.

Оқибатда ҳар ким ўз ҳолича даволаниш йўлини топмоқда. Масалан собиқ СССРдан, Мексика ёки Таиланддан келган эмигрантлар аксарият ҳолларда даволаниш учун ўз ватанларига қайтиб келишмоқда. Американинг чекка қишлоқ жойларида аҳоли ўз ташаббуси билан кичик ноқонуний клиникалар ташкил қилмоқда.

Хуллас, бугун АҚШда юқори сифатли тез ёрдам ва тиббий хизматлар – фақат Голливуд фильмларида ёки аҳолининг энг бой қатлами учун мавжуд бўлиб қолган. Узоқ йиллар давомида социалистик давлатлар билан солиштирганда “ўрта класс” номини олган аҳолининг катта қисми эса – ўз ҳолига ташлаб қўйилган.

“Олтин миллиарднинг” бошқа давлатларида ҳам вазият АҚШдан кўра яхшироқ дейиш мушкул. Масалан Британияда бепул Миллий Медицина тизими  NHS (National Health Service) сақлаб қолинган бўлсада, у кўрсатаётган хизматлар сони жуда чекланган ва сифати паст. Палаталар чиркин, овқатлари еб бўлмас даражада бўлгани учун, аҳоли орасида NHS шифохоналари “ўлим уйлари” номин олган. Аксарият аҳоли миллий тиббиёт тизимига мурожаат қилмасликка ҳаракат қилади. Устига устак тез ёрдам чақириш мумкин бўлган ҳолатлар ҳам жуда чекланган.

2020 йил содир бўлган пандемия шуни кўрсатди-ки,аксарият ривожланган,  жон бошига ЯИМ кўрсатгичлари бўйча дунёда етакчи ўринларни ни эгаллаган  капиталистик давлатлар боши берк кўчага кириб қолгани маълум бўлди. Айниқса ижтимоий соҳаларда.

Уларга, иқтисодий жиҳатдан қолоқ бўлган мамлакатлар ёрдам беришди. Масалан Туркия Британияга тиббий ускуналар етказиб берди, Куба ўз шифокорларини Италияга юборди. Россия ҳам кўплаб мамлакатларга ёрдам берди, жумладан АҚШга ҳам.

Жавоблар ва саволлар: Россия вакцинаси танқидчиларига

Хулоса шуки, 2020 йил ҳар бир кичик шаҳарчада ишлаб турган шифохона ҳар қандай ЯИМ рақамларидан кўра муҳимроқ эканини, бепул ва беминнат “Тез ёрдам” чақириш имкони эса –ҳаммада ҳам йўқлигини кўрсатди.

Собиқ социалистик давлатлар билан солиштирганда ҳар доим ютуқли бўлган Ғарбнинг “ўрта синф”и эса – бугун ҳеч кимга керак бўлмай қолди. Бугун аҳолининг аксарияти бўлган “ўрта синф”нинг юқори ҳаёт, юқори даражали оммавий соғлиқни сақлаш тизими  - ўтмишда қолди.

“Олтин миллиард” – бу Ғарбда 90 йилларда ишлаб чиқилган теория бўлиб, унга кўра, Ер шаридаги ресурслар миқдори фақат бир миллиард кишига етади. Ушбу “олтин миллиардга” - АҚШ, Канада, Ғарбий Европа, Исроил ва Япония аҳолиси киритилган.