Лукашенко “сандироқлаб юрган барча ишёқмасларни” ишлашга мажбурлашни топширди

Беларусь президенти сандироқлаб юрган ишёқмасларни рўйхатга олиш ва улар ишлашга мажбурлашни буюрди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 7 дек — Sputnik. Беларусь президенти Александр Лукашенко иқтисодиёт масаласига бағишланган йиғилишда ҳукумат олдига барча ишсизларни ишга жойлаштириш вазифасини қўйди.

“Зудлик билан ишсизларни ишга жойлаштириш билан шуғулланинглар. Милиция органлари билан: кимни лозим билсангиз жалб қилинг. Зудлик билан сандироқлаб юрган ишёқмаслар рўйхатга олинсин ва улар ишлашга мажбурлансин”, - деди Лукашенко. Унинг сўзларидан Sputnik Беларусь агентлиги иқтибос келтирган.

Беларусь раҳбарининг сўзларига кўра, ушбу чора оммабоп эмас, лекин усиз иш бўлмайди.

Лукашенко Макронга мусулмонлар билан муносабатда воситачиликни таклиф қилди

“Бугун ишламаётган, санқиб юрган киши – бу кўчадаги шунчаки “простестун” эмас, бу бизга ҳар куни, ҳар ҳафта, ҳар ой жиноят ташлаб қўядиган бўлажак жиноятчидир”, - деди у.

Шунингдек, президент давлат бу жиноятларни фош қилиш учун “катта маблағ” сарфлашга мажбурлиги, кейин қамоққа тушган шахсларни сақлаш учун маблағ сарфлашини таъкидлади.

“Яна бир бор такрорлайман: барчани ишлашга мажбурланг, ҳар бир кишининг ишлаши керак бўлган бундай ишёқмаслар рўйхати бўлиши шарт”, - дея хулоса қилди Лукашенко.