ТОШКЕНТ, 7 дек — Sputnik. Беларусь президенти Александр Лукашенко иқтисодиёт масаласига бағишланган йиғилишда ҳукумат олдига барча ишсизларни ишга жойлаштириш вазифасини қўйди.
“Зудлик билан ишсизларни ишга жойлаштириш билан шуғулланинглар. Милиция органлари билан: кимни лозим билсангиз жалб қилинг. Зудлик билан сандироқлаб юрган ишёқмаслар рўйхатга олинсин ва улар ишлашга мажбурлансин”, - деди Лукашенко. Унинг сўзларидан Sputnik Беларусь агентлиги иқтибос келтирган.
Беларусь раҳбарининг сўзларига кўра, ушбу чора оммабоп эмас, лекин усиз иш бўлмайди.
“Бугун ишламаётган, санқиб юрган киши – бу кўчадаги шунчаки “простестун” эмас, бу бизга ҳар куни, ҳар ҳафта, ҳар ой жиноят ташлаб қўядиган бўлажак жиноятчидир”, - деди у.
Шунингдек, президент давлат бу жиноятларни фош қилиш учун “катта маблағ” сарфлашга мажбурлиги, кейин қамоққа тушган шахсларни сақлаш учун маблағ сарфлашини таъкидлади.
“Яна бир бор такрорлайман: барчани ишлашга мажбурланг, ҳар бир кишининг ишлаши керак бўлган бундай ишёқмаслар рўйхати бўлиши шарт”, - дея хулоса қилди Лукашенко.