Юлдузлардан голлар ёмғири: Тошкентда хайрия футбол турнири ўтказилди

Тошкентда 5 декабрь куни ёшлар фестивали доирасида Чемпионлар кубоги хайрия футбол турнири ўтказилди. Унда ёш футболчилар жамоаларидан ташқари ўзбек футболининг яқин ўтмишдаги юлдузлари ўзаро беллашди.
Sputnik

Тадбир Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва Ўзбекистон футбол ассоциацияси ҳамкорлигида ташкил қилинди. Даставвал Чемпионлар кубоги ўсмирлар турнирининг финали ўтказилди, унда Тошкент шаҳар маҳаллаларининг ёш футболчилар жамоалари қатнашди. Турнир совриндорлари ва энг яхши ўйинчиларини Ўзбекистон терма жамоасининг ўйинчилари мукофотлади.

Юлдузлардан голлар ёмғири: Тошкентда хайрия футбол турнири ўтказилди

Сўнгра ёшликни эслаш ва ёш авлодга намуна кўрсатиш учун майдонга ўзбек футболи фахрийлари чиқди.

Юлдузлардан голлар ёмғири: Тошкентда хайрия футбол турнири ўтказилди

Дўстона баҳсда Тошкент ва футбол юлдузлари жамоалари ўзаро куча синашди. Пойтахт шарафини Миржалол Қосимов, Сервер Жепаров, мураббий Равшан Ҳайдаров ва ФИФАнинг энг яхши ҳакамларидан бири Равшан Эрматов ҳимоя қилди.

Рақиб жамоаси Хиросимадаги 12-Осиё ўйинларининг чемпионлари Фарҳод Магомедов, Азамат Абдураимов, Сергей Лебедев, Февзи Давлетов, Рустам Дурманов, Илҳом Шарипов, Шуҳрат Мақсудов ва футзал бўйича терма жамоа бош мураббийи Баҳодир Аҳмедовдан ташкил топди.

Ўйин натижаси 5:5 ҳисобида дуранг бўлди. Равшан Эрматов дубль, Сервер Жепаров эса хет-трикни ҳисобига ёзиб қўйди.

Тадбир якунида Тошкент шаҳар ҳокимлиги вакиллари Меҳрибонлик уйларида тарбияланаётган ёш спортчиларга совғалар, жумладан, спорт анжомларини топширдилар.

Шунингдек, Миржалол Қосимов, Шуҳрат Мақсудов ва Мурод Алиевни ҳокимият номидан 50 ёш, футбол шаҳрловчиси Мирзаҳаким Тўхтамирзаев эса 60 ёш юбилейи билан қутлашди.

Юлдузлардан голлар ёмғири: Тошкентда хайрия футбол турнири ўтказилди

Хайрия тадбирининг ёрқин лаҳзалари Sputnik видеосида.