Трамп демократлар АҚШни коммунизмга келтиришни хоҳлайди деб ҳисоблайди

АҚШ президентининг сўзларига кўра, сайловчилар уларнинг фарзандлари социалистик ёки озод мамлакатда улғайишини ҳал қилишади.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 6 дек — Sputnik. АҚШ президенти Дональд Трамп агар демократлар Сенатда аксарият ўринларга эга чиқса, мамлакатни коммунизм йўлидан олиб боришга уринишади деган фикрни билдирди.

Трамп жанжал билан кетмоқда. АҚШ Эронга зарба берадими?

“Жоржия сайловчилари фарзандларимиз социализм ёки озод мамлакатда яшашларини белгилаб беришади”, - деди у Жоржияда тарафдорлари олдида чиқиш қилаётиб.

“Бу инсонлар коммунистик бошқарув шаклига ўтишни хоҳлашмоқда”, - дея қўшимча қилди Трамп демократларни назарда тутган ҳолда.

5 январь куни Жоржияда мамламкат қонунчилик органининг юқори палатасига иккинчи босқич сайловлари бўлиб ўтади. Штатда Сенат устидан назорат республикачилар ёки демократлар қўлига ўтишини ҳал қилувчи иккита мандат бор.