Уханлик вирусолог коронавируснинг янги турлари ҳақида гапирди

Коронавирус тарқалган ҳудуднинг "юрагидан" бўлган хитойлик эксперт-вирусолог ўз ўрганишлари давомида кашф қилган ҳолатлар ҳақида гапирди
Sputnik

ТОШКЕНТ, 5 дек — Sputnik. Хитой ҳудудида коронавирусга эга кўпшапалакларнинг бир қанча тури мавжуд, деб хабар қилди Ухань вирусология институти мутахассиси Ши Чженли. Унинг сўзларидан Guardian иқтибос келтирмоқда.

Пекинда топилган вирус Ухандагидан кўра юқумлироқ - мутахассис

Вирусолог коронавируснинг янги турлари мамлакатнинг жанубий ва жануби-ғарбий қисмларида рўйхатдан ўтказилганини қўшимча қилди.

Эксперт шунингдек, коронавирусли кўршапалаклар Хитой чегарасидан ташқарида, хусусан, Жанубий Осиёда ҳам мавжуд, дея ҳисоблайди.

Чжэнли COVID-19 вируси кўршапалакдан одамга тўғридан-тўғри юқмаганини, ўртадаги ташувчини аниқлаштириш кераклигига эътибор қаратди.

Шунингдек, ўтган йилнинг охирида топилгунига қадар, вируснинг ҳайвонлар ёки одамлар орасида қанча вақт циркуляция қилганлиги ҳақидаги савол ҳам номаълумлигича қолмоқда.