ТОШКЕНТ, 5 дек — Sputnik. 2021 йилда дунё 75 йил ичидаги энг оғир гуманитар инқирозга дуч келиш хавфи остида, деб баёнот қилди БМТнинг Бутунжаҳон озиқ-овқат дастури директори Девид Бизли, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош ассамблеясининг COVID-19га қарши курашга бағишланган махсус йиғилишида. РИА Новости хабари асосида.
Унинг сўзларига кўра, келгуси йил "ушбу босқичда гувоҳи бўлган ҳолатларга таяниб, айтиш мумкинки, ҳақиқий маънода ҳалокатли бўлади".
Бизлининг таъкидлашича, қуролли тўқнашувлар туфайли сўнгги тўрт йил ичида ҳалокатли очлик ёқасида турганлар сони 80 миллиондан 135 миллионга кўпайган. Аммо пандемия туфайли уларнинг сони 270 миллионга етди, деб қўшимча қилди у.
"Биз 19 триллион доллар сарфлаганимиздан бери, бу пул, эҳтимол 2021 йилда бўлмаслиги мумкин ва бўлмайди. Иқтисодий таназзул юз бермоқда ва эҳтиёжлар икки бараварга ошди", - дея тушунтирди Бизли.
Аммо, агар биз керакли маблағларни тўплай олсак, дунё ҳамжамияти гуманитар инқирозни енгади, деб таъкидлади Бизли.