ТОШКЕНТ, 24 сен - Sputnik. Коронавирус пандемияси дунё халқаро ҳамкорлик тестидан ўта олмаганини кўрсатди, дея баёнот қилди БМТ Хавфсизлик кенгаши йиғилишида ташкилот бош котиби Антониу Гутерреш.
"Пандемия - бу халқаро ҳамкорликни синовдан ўтказган давр бўлди, биз ундан ўта олмадик", - деди Гутерреш.
БМТ бош котиби сўзларига кўра, касаллик дунё бўйлаб бир миллион инсон ҳаётига нуқта қўйган, 30 миллиондан кўп киши инфекцияни юқтирган, ва касалликни ҳеч ким назорат қилолмаган. "Бу глобал тайёргарлик, бирдамлик ва ҳамжиҳатликнинг йўқлигидан далолат", - деб қўшимча қилган у.