НАТО нима учун Қора денгизга кирмоқчи?

НАТОнинг Қора денгизга киришдан мақсади - Россиянинг Кавказда роли кучайишига ва Россия-Туркия ҳамкорлигига тўсқинлик қилишми. Экспертлар фикри.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 3 дек — Sputnik, Галия Ибрагимова. Жо Байден Оқ уйга келишидан олдин Шимолий Атлантика альянсида ислоҳотлар бошланмоқда. Яқинда аъзо давлатлар ТИВлари иштирокида бўлиб ўтган саммитда ташкилотнинг асосий принциплари ва иш тартиби қайта кўриб чиқилди. Ҳаммаси ўзгарган бўсада альянснинг асосий душманлари – Россия ва Хитой ўзгаришсиз қолди.

НАТОни янги инқирозларга мувофиқлаштириш

Йенс Столтенберг альянс ташқи ишлар вазирлари билан учрашувга жиддий тайёргарлик кўрди. Бу янги йил бошида НАТО давлат раҳбарлари учрашуви олдидан бўлиб ўтадиган сўнгги ва якуний иш саммити бўлди. Унда иштирокчилар жамланиб қолган саволларга жавоб топиш ва янги иштирокчиларнинг кутилмаган ҳаракатларига тайёр туришни англатади. Бундай “совғалар” бўлишига шубҳа қилмаса ҳам бўлади.

НАТО Беларусга бостириб кирса, Россия қандай ҳаракат қилади – ҳарбий эксперт

Масалан, ўтган йилги саммит вақтида Эммануэль Макрон НАТО бош мияси ўлганини таъкилаган эди. Бу мажлисда дискуссиянинг асосий мавзусига айланган ва барча режаларни чалкаштириб юборган эди. Чунки альянс аъзолари дарҳол блок ичида ҳамма ишлар жойида эканини исботлашга киришган эди.

Трансатлантик ҳамкорлигига ишонмаганлардан бири Дональд Трамп эди. Россия ва Хитойга қарши альянсни сақлаб қолиш керак деган таклифларга, Трамп дастлаб альянсга тўланадиган бадалларни оширишни талаб қилган эди. Ташқи хавфга қарши фақат Америка курашаётганини АҚШ президенти самарасиз деб ҳисоблашини айтган эди.

Бўлажак саммитда эса АҚШ номидан Жо Байден иштирок этади. Столтенберг хулосасига кўра Байден НАТОни аввалги нормал ҳолатига қайтаришига ва Америка НАТО билан ҳамкорлиги муҳим эканини қайд этишига умид билдирмоқда.

Саммит олдидан бош котиб таҳлилчиларга мурожаат қилиб, ташкилот ичидаги муаммоларни ўрганиб, уларни ҳал қилиш услубларини таклиф қилиш ва яқин 10 йиллик режа тузишини сўраган. Буларнинг ҳаммаси "НАТО-2030" деб номланган эди.

НАТО ҳарбийлари Грузияда нима қилди?

Альянс муаммоларини ўрганиш билан ТИВ раҳбарлари шуғулланишди. Франция ва барча аъзолар ташкилотнинг “мияси ўлмаганини” лекин ислоҳотлар кераклигини тасдиқлашди.

“Ҳимоя иттифоқини янги халқаро вазиятга мослаштириш керак. Можароли ҳолатларда, бу ҳатто энг асосий принципларга зид бўлса ҳам,  НАТО тезкор ва бирлашган ҳолда ҳаракат қилиши керак”, - дейлиган якуний таҳлилий ҳужжатда.

Ҳисобот муаллифлари таклиф қилган асосий ўзгариш – НАТОдаги вето ҳуқуқини қайта кўриб чиқишдир. Айни дамда ташкилотнинг барча аъзолари ушбу ҳуқуққа эга. “Агар қарорларни ҳамма бир овоздан маъқуллаш талаби чекланса, альянс ичидаги танглик енгиллашади”, - деб хулоса қилишган докладчилар.

Барча вазирлар уларнинг фикрига қўшилишди, лекин  бундай ғояларни новаторлик деб аташди.

Яна “Москва қўли”

Лекин ташқи хавфлар борасида барча иштирокчилар якдиллик билдиришди: трансатлантика иттифоқига энг катта хавф бу - Россия ва Хитой томонидан.

“Москва ўз ядровий арсеналини янгиламоқда ва янги ракеталарни Шимолдан Суриягача ва  Ливиягача жойлаштирмоқда. Тоғли Қорабоғдаги можаро оқибатида ҳам ушбу ҳудудда Россия иштироки кучайди”, - дейди Столтенберг.

Россия қирувчилари Қора денгиз устида АҚШ разведка самолётларини тўхтатиб қолишди

“Кремль собиқ Иттифоқ республикалари устидан гегемонияга эришмоқчи ва уларнинг суверенитетига путр етказмоқда. НАТО доимий агрессив бўлган Россия билан рақобат қилиш учун янги муҳитга мослашиши керак”, - дейилган бош котиб ҳисоботида.

“Россия хавфи”ни зарарсизлантириш бўйича ишлаб аллақачон бошлаб юборилган. Бунинг далили сифатида Столтенберг Грузия ва Украинани мисол қилиб келтирди. Ҳозир иккала давлат ҳам Альянснинг кенгайтирилган имкониятли аъзосига айланишган. Бу Ғарбнинг разведка маълумотлари ва илғор технологияларидан фойдаланиш имконини беради, лекин блокнинг тўлақонли аъзосига айланишга имкон бермайди.

Россияни ушлаб туриш мақсадида Альянс Қора денгизда иштирокини ҳам кенгайтирмоқчи. Бу “Россиянинг Қримда куч тўплашига жавоб бўлади”. Тафсилотлар ҳозирча очиқланмаган.

“НАТОнинг Қора денгиздаги ҳаракатлари ОБСЕ мазмунини ўлдирмоқда. Улар ягоналик ва бўлинмаслик принципларига менсимаслиқ қилишмоқда”, - деди Россия Федерация Кенгашининг халқаро ишлар бўйича қўмита раиси Константин Косачев.

Қора денгиздаги устувор вазифалар

“Ҳозир НАТОнинг асосий вазифаси – АҚШ президенти алмашишига тайёр бўлишдир. Блокда Байден ташкилот жипслашишига ёрдам беришига ва Трамп туфайли пайдо бўлган муаммолар йўқ бўлишига ишонишади. Лекин янги президент ҳам альян бюджетига барча аъзолар ЯИМининг 2% ини тўлаши керак, деб талаб қилишда давом этиши мумкин”, - дейди Россия халқаро ишлар кенгаши директори Андрей Кортунов.

НАТО давлатлари ядровий урушга тайёргарлик кўрмоқдами?

Сиёсатчи хулосасига кўра, Байден келиши НАТО ва Россия муносабатларидаги тарангликни камайтирмайди, лекин Москва кўплаб халқро можароларга жалб қилинганини ҳисобга олган ҳолда, альянс ўзаро мулоқотни инкор қила олмайди, - ҳеч бўлмаса ҳарбийлар даражасида.

Россиянинг Кавказда таъсири ортиб бориши билан, НАТО Қора денгизга келгиси келиб қолган.

“Тоғли Қорабоғга Россия ҳарбийларининг кириши Ғарбнинг эътиборидан четда қолмади. Бу ҳудуд Қора денгиз яқинида жойлашган, НАТО уни ўз манфаатлари ҳудуди деб ҳисоблайди. У ера Москванинг кучайиши улар учун навбатдаги чақириқ. Шунинг учун ҳам улар Қора денгиз ҳудудига кўпроқ диққат қилишмоқда”, - дейди Кортунов.

Лекин ушбу денгиз ҳудудида Россия НАТОнинг ягона рақиби эмас. Бу ерда уларнинг кучайиши нафақат Москва балким Анқарага ҳам қарши қаратилган бўлиши мумкин. Туркия блок аъзоси бўлишига қарамасдан, кўплаб маслалар бўйича бошқача фикрга эга. Ражаб Тоййиб Эрдўғон Греция, Франция, Германия ва АҚШ билан ҳам қарама-қаршиликлари бор. Уларнинг яна бир мақсади – келажакда Россия ва Туркия яқинлашувини олдини олишдир”.

Америка дрони Қрим чегарасида разведка ўтказди

НАТОиннг Қора денгизга келишини Украина ҳам қўллаб-қувватламоқда. Бунда улар асосий сабаб қилиб - Россиянинг Қримда ҳарбий жиҳатдан кучайиши кўрсатилган.

“Ярим оролда ҳарбий объектлар қурилишини Киев трансатлантика учун навбатдаги хавф деб талқин қилмоқда. Украина – Қримда Россия жанговар тизимларининг жойлаштирилишини – катта эътибор талаб қиладиган муаммо деб кўрсатишда давом этади”, - дейди Кортунов.

Иллюзиялар билан хайрлашинг

НАТОнинг Қора денгиз ҳудудига бўлган эътиборини Тбилиси ҳам қўллаб қувватлайди, деб ҳисоблайди Грузия жамоат ишлари университети  профессори Торнике Шарашенидзе. Бунга сабаб - Жанубий Осетиядаги Россия ҳарбийларидир.

“Грузия НАТОга ўрта муддатда ҳам аъзо бўла олишига умид қилмайди. Лекин  блок билан ҳамкорликни кенгайтириш тарафдоридир”, дейди Шарашенидзе.

Тоғли Қорабоғдаги уруш Россиянинг Кавказдаги ролини кучайтирди. Арманистоннинг иттифоқчиси бор – бу Россия. Озарбайжонда – Туркия бор. Грузияда – эса ҳеч қандай иттифоқчи йўқ, демак у фақат НАТОдан умид қилиши мумкин.

Лекин на Грузия на Қора денгиз ҳудуди НАТО учун ҳозир усувор вазифа эмас. Энг асосий муаммо – Байден билан мулоқотни йўлга қўйиш. Келгуси йил бошида бўлиб ўтиши кутилаётган саммит – биринчи синов бўлади.