НАТО Беларусга бостириб кирса, Россия қандай ҳаракат қилади – ҳарбий эксперт

© Sputnik / Григорий Сысоев / Медиабанкка ўтишТанки Т-14 "Армата"
Танки Т-14 Армата  - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
КХШТнинг бирор аъзосига қилинган ҳар қандай ҳужум  унинг ҳаммага аъзоларига қилинган ҳужумга тенглаштирилади.

ТОШКЕНТ, 31 авг - Sputnik. Агар НАТО қўшинлари Беларузга тажовуз қиладиган бўлса Россия қандай йўл тутишини "Комсомольская правда"нинг ҳарбий шарҳловчиси, истеъфодаги полковник Виктор Баранец изоҳлади.

Аввалроқ Беларус ҳукумати республиканинг ғарбий чегаралари яқинида, хусусан Польша ва Литвада НАТОнинг фаоллашувидан хавотир билдирган эди.

Баранец айтишига кўра, Россиянинг ҳарбий доктринасига мувофиқ КХШТнинг бирор аъзосига қилинган ҳар қандай ҳужум  унинг ҳаммага аъзоларига қилинган ҳужумга тенглаштирилади. Шу билан бирга Москва ядро қуролидан фойдаланиш ҳуқуқини ўзида сақлаб қолади.

"Агарда НАТО провокацияга қарор қилиб, Беларус ҳудудига, Калининград вилоятига ва шу билан Россияга ҳам бостириб кирса, биз бор воситалар билан курашамиз ва биз Беларусни Россия Федерациясининг ҳар қандай бўлаги сингари ҳимоя қиламиз. Мен буни ўзларининг қўшинлари ва халқларини Беларусдаги вазиятга аралашишга "ундаётган" Вильнюс, Таллин ва Ригадаги қизиққонларга йўлламоқдаман", - деди Баранец Sputnik Беларус эфирида.

Тўлиқ шарҳни радиоподкастда тингланг.

Баранец: мы будем защищать Беларусь так же, как любой клочок РФ
Янгиликлар лентаси
0