Ўзбекистонда 1 декабрдан интернет-кафелар фаолиятига рухсат берилади

ҳар бир мижоздан кейин стол ва бошқа жиҳозларнинг юза қисмини дезинфекцион воситалар билан тозалаш каби қатор санитария талабларига риоя қилиниши белгилаб қўйилди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 28 ноя - Sputnik. Республика махсус комиссияси қарорига биноан, 2020 йилнинг 1 декабридан Ўзбекистонда электрон спортни янада ривожлантириш мақсадида компьютер ўйинлари марказлари фаолиятига рухсат берилади, дея хабар берган Соғлиқни сақлаш вазирлиги ахборот хизмати.

Россия авиакомпаниялари Ўзбекистонга мунтазам парвозларни амалга оширишга рухсат олди

Бунда компьютер ўйинлари марказлари фаолиятида қуйидаги санитария-эпидемиологик қоидаларга қатъий риоя қилиниши белгилаб қўйилди:

фуқароларни алоҳида, бир-биридан ажратилган ҳолда столлар оралиғида ижтимоий масофани таъминлаган ҳолда жойлаштириш;
ходимларнинг тиббий ниқоб ва тиббий қўлқоплардан фойдаланиши, ижтимоий масофани сақлаши;

ҳар бир фуқаронинг тана ҳароратини ўлчаб, 37 даража ва ундан юқори бўлган, инфекция аломатлари мавжуд ҳолатда ҳамда тиббий ниқобда бўлмаган ҳолларда мижозларни объектга киритмаслик чораларини кўриш;

ҳар бир мижоздан кейин стол ва бошқа жиҳозларнинг юза қисмини дезинфекцион воситалар билан тозалаш каби қатор санитария талабларига риоя қилиниши белгилаб қўйилди.