Ўзбек ва афғон ҳамширалари учун Термизда малака ошириш марказлари ташкил этилади

Шунингдек, навбатдаги лойиҳа доирасида давлат бошқаруви, шу жумладан хотин-қизларнинг давлат бошқарувидаги ролини кучайтириш учун 10 млн. евро ажратилади.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 27 ноя - Sputnik. 2021 йилнинг иккинчи ярмида Термизда ўзбекистонлик ва афғонистонлик ҳамшираларни ўқитиш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича ўқув маркази очилади.

Ўзбекистонда ҳамширалар мақоми корейс андазасида тубдан ўзгартирилади - тафсилотлар

Бу ҳақда Олий Мажлис Сенат раиси Танзила Норбоева ва Германиянинг Ўзбекистондаги элчиси Гюнтер Лео Оверфелд ўртасидаги учрашувда маълумот берилган.

Маълум қилинишича, Германия ҳамкорлик доирасида пандемия шароитида соғлиқни сақлаш ва бошқа соҳаларни ривожлантиришга 180 миллион евро икки йилга ажратган.

2021 йилнинг иккинчи ярмида Термизда Ўзбекистон ва Афғонистон ҳамшираларини ўқитиш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича ўқув марказини очиш режалаштирилган. Шунингдек, навбатдаги лойиҳа доирасида давлат бошқаруви, шу жумладан, хотин-қизларнинг давлат бошқарувидаги ролини кучайтириш учун 10 миллион евро ажратилади.