ТОШКЕНТ, 25 ноя — Sputnik. Sputnik Ўзбекистон республикадаги эпидемиологик вазият тўғрисида асосий хабарларни тўплади.
25 ноябрь coaт 13:00 га қадар 59 кишида коронавирус аниқланди, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 72 098 нафарни ташкил қилмоқда.
Янги касалланиш ҳолатларининг: Андижон (3 нафар), Бухоро (5), Жиззах (5), Қашқадарё (5), Наманган (6), Сирдарё (12), Тошкент (23) вилоятларида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Соғайиш кўрсаткичи
Республика бўйлаб жами соғайганлар сони 69 302 нафарга етди. Соғайиш кўрсаткичи 96 фоиз.
Айни пайтда 2 191 нафар беморга белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.
Ўлим ҳолатлари
Ўзбекистонда жами 605 киши пандемия қурбони бўлди.
Дунё саломатлиги
Дунё бўйлаб инфекцияни юқтириб олган кишиларнинг сони 59,8 миллиондан ошди, 1,4 миллиондан ортиқ киши вафот этди, 38,3 миллиондан ортиқ киши тузалди. Энг кўп ҳолатлар АҚШда (12,6 млн), Ҳиндистонда (9,2 млн), Бразилияда (6,1 млн).