Туркия нега Озарбайжонга қўшин киритмоқда?

Анқаранинг “турк дунёси” қуриш орзуси бор. Келажакда турк манфаатларини Озарбайжондан ташқарига – Каспий ҳудуди ва Марказий Осиё давлатларига тарқатиш истаги ҳам йўқ эмас.
Sputnik

Турк қучларининг тинчликпарвар операция ниқоби остида Озарбайжонга киритилиши Анқаранинг Жанубий Кавказ ва Каспийбўйи ҳудудида ҳарбий-сиёсий таъсирини ҳамда Туркифнинг халқаро майдондаги нуфузини ошириш истаги билан изоҳласа бўлади.

Ушбу вазифаларни амалга ошириш учун бир йил етарли бўлмаса керак. Биз НАТОнинг собиқ СССР ҳудудида шарқона мураккаб услубда кенгайгайишини кузатмоқдамиз.

Тоғли Қорабоғ: Озарбайжон, Арманистон ва Россия нимага келишиб олди

Туркия Мудофаа вазири Хулуси Акар 21 ноябр куни мамлакат қуруқлик кучлари Озарбайжонга ҳарбий-ҳаво кучлари ёрдамида Озарбайжон ҳудудига етиб бориш учун тайёр эканини билдирган эди. Шу билан бирга Акар турк Қуролли кучлари “халқро майдондан етакчиликка эришиш йўлида ўз тарихида энг мураккаб даврлардан бирини бошидан кечираётганини” маълум қилган эди.

Озарбайжонга юбориладиган турк қўшинлари таркиби ва сони ҳозирча номаълум бўлиб қолмоқда. Айтиш жоизки сўнгги йилларда Турк армиясининг турли бўлинмалари ҳарбий-техник  ҳамкорлик доирасида Озарбайжон ҳудудида доимий равишда бўлиб турмоқда. Россия-Туркия  иштирокида тузилган Тоғли Қорабоғда ўт очишни тўхтатиш маркази фаолияти доирасида навбатдаги  офицерлар гуруҳини юбориш учун туркия президенти фармонини ёки парламент муҳокамаса талаб қилинмаса керак.

Дунёда Тоғли Қорабоғ можаросига қандай муносабат билдирилди ва ким "оловга ёғ қуймоқда"?

Анқара ва Москва 11 ноябр куни Тоғли Қорабоғда тинчликни назорат қилиш тўғрисида меморандум имзолашди. Ушбу ҳужжатда биргаликда тинчликпарвар қўшинлар ташкил қилиш тўғрисида ҳеч нарса дейилмаган. Лекин кейинчалик Илҳом Алиев ва Ражап Эрдўғон “Туркия қўшинлари билан биргаликда амалга ошириладиган тинчликпарварлик миссияси” тўғрисида бир неча бор гапиришган эди.

Москванинг ушбу “қайноқ ҳудуд”га Туркия қўшинларини киритмаслик тўғрисидаги илтимосини иккала томон ҳам унутганга ўхшайди. Озарбайжон ҳудудидаги Туркия қуруқлик қўшинлари Россия  билан “мониторинг” маркази доирасидаги ҳамкорликдан ташқари яна бирор нарсага тайёргарлик кўрсаётгани яққол билинмоқда.

Катта муваффақият 

Жанубий Кавказ ҳудудида Россия билан йирик масштабли можаро уюштириш учун Туркияда ҳеч қандай сабаб йўқ. (муваффақиятга эришиш эҳтимоли жуда кам, лекин Анқара учун салбий оқибатлари эса - кафолатланган). Лекин ҳудудга икки томонлама ҳамкорлик доирасида ёки “тинчликпарварлик байроғи остида” ҳудудга секин-аста кириб олиш – самарали бўлиши мумкин. Бунда Бокунинг ёрдами Қорабоғ можаросини ҳал қилишда Туркия ёрдами учун “тўлов” бўлиши ҳам мумкин.

Алиев Тоғли Қорабоғ атрофидаги вазиятга шарҳ берди

Тоғли Қорабоғ ҳудудида Туркия ҳарбийларининг иштироки ҳеч бир шартномада кўрсатилмаган, жумладан Озарбайжон, Арманистон ва Россия иштирокидаги уч томонлама шартномада ҳам. Турк қўшинларининг Озарбайжон ҳудудида бўлиши қонуний жиҳатдан постфактум расмийлаштирилган. Россиялик экспертлар хулосасига кўра, сентябр охиридан бошлаб Озарбайжонда 1500га яқин турк ҳарбийлари бўлган. Маслаҳатчи сифатида  турк генераллари ва офицерлари Озарбайжон армиясининг барча бўғинларида иштирок этган – Бош штабдан бошлаб полклар штаби бошқарувига қадар.

Анқара томонидан фақат Озарбайжонни қўллаб-қувватлаш  Тоғли Қорабоғ можаросида Туркияга тинчликпарвар ролига даво қилишга ёки чегара чизиғини биргаликда назорат қилиш имконини бермайди. Лекин айрим вариантлар бўлиши мумкин.

Озарбайжон ва Арманистон Тоғли Қорабоғ ҳудудида ўт очишни тўхтатишга келишиб олди

Ҳозир Туркия Озарбайжонда мустаҳкам ўрнашиб олган десак хато бўлмайди. Келажакда турк қўшинлари ушбу ҳудудда икки томонлама шартномалар асосида йиллаб қолишлари мумкин. Бу халқаро ҳуқуқни бузмаса-да, лекин тинчликни ҳам кафолатламайди.

Дунёнинг ҳеч қайси давлати Тоғли Қорабоғни тан олмагани сабабли Боку ва Анқарада Тоғли Қорабоғнинг арман аҳолисига нисбатан “ҳар нарса қилиш мумкин” деган фикрлар келиши мумкин. Туркия ТИВ “жойлардаги алоҳида кузатув бўлимлари” ҳақида маълумот берди. Шу билан бирга Туркиядан олиб келинган жангарилар Озарбайжондан олиб чиқилгани ҳақида ҳам маълумот берилмади. Ушбу вазиятда “озарбайжон оғаларининг катта муваффақияти”дан (Хулуси Акар ибораси) бошлари айланиб қолмаса бўлди.

Келажак режалари

Анқара “турк дунёси” қуриш бўйича глобал режаларга эга. Келажакда турк кучлари ва манфаатларини Озарбайжон чегараларидан ташқарига, Каспий ҳудуди ва Марказий Осиё давлатларига ҳам тарқатиш эҳтимоли йўқ эмас.

Эрдоған – ҳаммага қарши. Туркия геосиёсий тажриба ўтказмоқда

Анча кучли армияга эга бўлган – 355 минг аскар, 2600дан ортиқ танк, 270 та F-16 - кўп мақсадли қирувчилари, Туркия Global Firepower рейтингида ҳақли 11 ўринни эгаллаб турибди. Шу билан бирга Туркия учувчисиз қурилмаларни, самолётларни, ракета ва танкларни ишлаб чиқариш билан фаол шуғулланиб келмоқда. Ўтган 15 йил давомида Туркия мудофаа саноати корхоналари сони  56 тадан 1 500тага етди.

Туркия ҳукумати ҳарбий-саноат комплексида 75 миллиар долларлик дастурларни бошқармоқда, кўплаб хорижий қурол аслаҳа сотиб олинмоқда. Туркия мудофаа бюджети 18 миллиард долларни ёки 2020 йил жами бюджет харажатларининг 13%ини ташкил қилади.

Туркия Сурия шимолида ва Ливияда ҳарбий инструментларидан кенг фойдаланмоқда. Бошқа давлатлар манфаатларига зид бўлишига қарамасдан Туркия Ўрта Ер денгизининг катта қисмига даъво қилмоқда. Йирик нефт заҳираларига эга бўлган Озарбайжон – Туркияинг агрессив ва экспансив ташқи сиёсати учун ривожланиш майдонига айланмоқда.

Ушбу “иноқлашиш”нинг яна бир хавфли томони – бу Туркия ортида Шимолий альянс турганидир. Улар тажовузкор Эрдўғонни қаерда бўлмасин  ҳар қандай можарода қўллаб-қувватлашга тайёр.

Туркия Кавказ ортидан Россияни сиқиб чиқара оладими?

Россия тинчликпарвар кучлари Тоғли Қорабоғда тинч ҳаёт тарзини йўлга қўйишга ҳаракат қилаётган бир вақтда Туркия Озарбайжонда ҳарбий инфратузилмани ривожлантиришга ва ўзининг Жанубий Кавказдаги можародаги Ҳарбий иштирокини тасдиқлашга ҳаракат қилмоқда.

Анқаранинг Қорабоғ режасига аралашувига фақат логистика халал бермоқда. Озарбайжон ва Туркиянинг умумий қуруқлик чегараси жуда кичик. Туркиянинг Ыгдыр вилоятида жойлашган ушбу чегара Нахичеван автоном республикаси ҳудудида жойлашган бўлиб у катта Озарбайжондан анча узоқда ҳам. Қуролл кучлар ва қурол-аслаҳаларни самолётда олиб келиш анча қимматга тушади. Ундан ташқари парвозлар учун Арманистон, Грузия ва Эронда рухсатнома олиш керак. Ҳар қандай геосиёсий вазиятда ҳам Туркия Россиянинг Кавказ ва Яқин Шарқдаги мустаҳкам позициясини ҳисобга олишига тўғри келади.