Ўзбекистонда коронавирус қурбонлари сони 603 нафарга етди

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 2152 нафар бемордан 223 нафари оғир, 59 нафари эса ўта оғир аҳволда.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 21 ноя - Sputnik. Ўзбекистонда,  20 ноябрь ҳолатига кўра, коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 71 280 нафарни ташкил этди, деб хабар бермоқда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот-хизмати.

Жанубий Кореяда коронавирус 3-тўлқини бошланди

Янги касалланиш ҳолатлари Республиканинг 9 та ҳудудида аниқланган.

Шу билан бирга, кеча 1 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, жами кўрсаткич 603 нафарга етди.

Кеча кун давомида: Қорақалпоғистон Республикасида 3 нафар, Андижон вилоятида 5 нафар, Бухоро вилоятида 10 нафар, Жиззах вилоятида 5 нафар, Наманган вилоятида 9 нафар, Самарқанд вилоятида 6 нафар, Фарғона вилоятида 9 нафар, Тошкент вилоятида 46 нафар, Тошкент шаҳрида 105 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 68525 (+198) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил қилмоқда.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 2152 нафар бемордан 223 нафари оғир, 59 нафари эса ўта оғир аҳволда.