"Спутник V" Венгрияда: рус вакцинаси ЕИдаги биринчи давлатга етиб борди

Тез орада венгер мутахассислари препаратнинг қатор лаборатор ва клиник тадқиқотларини ўтказишни режалаштиришмоқда. "Спутник V" — жаҳонда COVID-19 га қарши рўйхатга олинган биринчи вакцинадир. Вакцинани Россиянинг Гамалея номидаги марказида ишлаб чиқишган.
Sputnik

Венгрияга Россиянинг коронавирусга қарши "Спутник V" вакцинаси етказиб берилди. Венгрия РФдан COVID-19га қарши тиббий препаратни олган Европа Иттифоқидаги биринчи мамлакат бўлди.

"Спутник V" вакцинаси самарадорлиги 92%ни ташкил қилди

Дунёда биринчи бўлиб рўйхатдан ўтказилган вакцинанинг намуналари Будапештга 19 ноябрда етказиб берилди. Тез орада венгер мутахассислари препаратнинг қатор лаборатор ва клиник тадқиқотларини ўтказишни режалаштиришмоқда.

Тадқиқотлардан сўнг препаратдан фойдаланиш ва лицензиялаш борасида қарор қабул қилинади.

"Спутник V" — коронавирус инфекциясига қарши дунёда биринчи бўлиб рўйхатдан ўтказилган вакцинадир. Уни Россиянинг Гамалея номидаги марказида ишлаб чиқишган.

Комплекс экспертиза қачон бошланиши ҳақида бизнинг видеода томоша қилинг.