ТОШКЕНТ, 20 ноя — Sputnik. Sputnik Ўзбекистон республикадаги эпидемиологик вазият тўғрисида асосий хабарларни тўплади.
20 ноябрь coaт 13:00 га қадар 63 кишида коронавирус аниқланди, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 71 147 нафарни ташкил қилмоқда.
Янги касалланиш ҳолатларининг: Қорақалпоғистон Республикасида 3 нафар, Андижон вилоятида 3 нафар, Бухоро вилоятида 4 нафар, Фарғона вилоятида 8 нафар, Тошкент вилоятида 26 нафар, Тошкент шаҳрида 32 нафар, коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Соғайиш кўрсаткичи
Республика бўйлаб жами соғайганлар сони 68 327 нафарга етди. Соғайиш кўрсаткичи 96 фоиз.
Айни пайтда 2 218 нафар беморга белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.
Ўлим ҳолатлари
Ўзбекистонда жами 602 киши пандемия қурбони бўлди.
Дунё саломатлиги
Дунё бўйлаб инфекцияни юқтириб олган кишиларнинг сони 56,9 миллиондан ошди, 1,3 миллиондан ортиқ киши вафот этди, 36,5 миллиондан ортиқ киши тузалди. Энг кўп ҳолатлар АҚШда (11,7 млн), Ҳиндистонда (9,0 млн), Бразилияда (6,0 млн).