ТОШКЕНТ, 19 ноя - Sputnik. Ноқулай об-ҳаво шароити сабабли 19 ноябрь санасидаги Тошкентдан қатнайдиган барча шаҳарлараро автобус қатновлари бекор қилинди. Бу ҳақда "Тошкент автовокзали" матбуот хизмати хабар берди.
Қўшимча маълумотлар билан (71) 207-87-00 телефон рақами орқали танишиш мумкин.
Аввалроқ "Ўзгидромет" Тошкент вилоятида ҳаво ўзгариб туриши, кечаси ва эрталаб баъзи жойларда бироз қор ёғишини маълум қилганди. Таъкидланишича, Ўзбекистонда 18 ноябрда бошланган ноқулай об-ҳаво шароити яна икки кун давом этиши мумкин.
19 ноябрда эса маҳаллий вақт билан соат 08:00 дан; 20 ноябрь соат 08:00 гача Чимён тоғ зонаси (денгиз сатҳидан 2000м баландлик)да қор кўчки хавфи эълон қилинган.