Турк тинчликпарвар кучлари Қорабоғда: керакми ёки йўқ

Анқаранинг Кавказ орти йўналишидаги ҳарбий-сиёсий фаоллашуви ва Туркия Буюк Миллий Мажлиси Бош Ассамблеясининг - Озарбайжонга бир йил давомида миқдори номаълум бўлган турк ҳарбий хизматчиларини киритиш тўғрисидаги қарори турлича талқин қилиш мумкин бўлган ҳолатдир.
Sputnik

Миссия миқдори ва чегарасини Туркия президенти маъмурияти аниқлайди ва ушбу қарор регионал турбулентлик катализаторига айланиши мумкин.

Тоғли Қорабоғ: ёнаётган уйлар, Россия тинчликпарвар кучлари ва ҳарбий техника

Озарбайжонда турк ҳарбийлари нима учун тинчликпарварлар ролини ўйнай олмаслиги факти ортиқча тушунтириш талаб қилмайди. Анқара мавжуд бўлган барча восита ва усуллар ёрдамида можаро томонларидан бирининг манфаатларини ҳимоя қилмоқда.

Россия президенти Владимир Путин турк етакчиси Ражаб Тоййиб Эрдоғанни вазиятни ўткир тус олдирмасликка ва турк ҳарбийларини Қорабоғга киритиб, арман томонини провокация қилмасликка кўндиргандек эди. Аммо Эрдоған - ҳаракатларини олдиндан айтиб бўлмайдиган сиёсатчи номини қозонган, у айниқса, ўта хатарли қарорларни қабул қилиш иқтидорига эга. Озарбайжон заминида Анқара бу ишларни фақатгина Боку билан биргаликда амалга ошириши мумкин, аммо стратегик қарорлар катта эҳтимол билан қабул қилинган, воқеалар кетма-кетлиги ҳам аёнлиги турган гап. Бу конспирологиядан кўра, кўпроқ геосиёсий аналогияга ўхшамоқда.

РФ назорати остида: россиялик тинчликпарвар кучлар Қорабоғ пойтахтига киришди — видео

Масалан, Россия 2015 йилда Дамашқ илтимосига кўра (тартибни тиклаш учун) Сурияга вақтинча муддатга чекланган ҳарбий контингентни киритган эди ва САРда иккита доимий ҳарбий базага эга бўлди. Анқара бу фактдан мамнун эди, дея олмаймиз. Туркия қардош халққа ёрдам бериш ва ўз манфаатларини илгари суриш каби (акс) режаларга эгалиги боис, Озарбайжон йўналиши бўйича "ўйинга шўнғиб, бой берилган барчасини ўзига қайтариш" имконига эга. Норози қўшнилар эса бунга самарали жавоб излашлари ёки можаро зонасида қисилишларига тўғри келади.

Озодлик даражаси

Озарбайжон президенти Илҳом Алиев 10-ноябрдан кейин дуч келган қулай вазиятда ва деярли ҳар куни Туркия Қорабоғ операцияларида Россия билан биргаликда иштирок этажагини эслатиб келмоқда. Бу шунчаки тасодиф эмас. 10-ноябрдаги уч томонлама келишув билан ўша кўримсиз, аммо шу билан бирга анча хавфли ноаниқликларга эга "янги тинчликка" асос солинган эди.

Арманистон Тоғли Қорабоғда қандай ҳарбий хатоларга йўл қўйди

Тоғли Қорабоғ туташув чизиғи(собиқ фронт чизиғи) ва иккита ички назорат зонаси(арман аҳолиси билан)га эга, аммо ҳудудда ва хариталарда ташқи хавфсизлик зонаси аниқланмаган. Мана, мисол учун, Грузия-Абхазия можаросида регионда Ингури дарёси томонларни ажратиш чизиғи бўлиб хизмат қилган эди, ундан ғарбга 12 км ва шарқга 12 кмга хавфсизлик зонаси чўзилган эди, бундан ташқари яна 12 км масофада қурол-яроғ чекланган зона мавжуд бўлиб, бу жами ҳудудлар Россия тинчликпарвар кучлари назорати остида эди. Қорабоғда Россия тинчликпарвар кучлари назорати остидаги хавфсизлик зонаси "ичкарига қаратилган", ташқарида эса Озарбайжон томони (ва Анқара) маълум даражада эркинликка эга ва бундан ўз рақибларига зиён етказиш учун фойдаланишга имконият мавжуд. Россия тинчликпарвар кучлари постлари туташув чизиғи ортидаги "нариги ҳудудни" назорат қилмайди. Ва бу масаланинг асосий нозик томони эмас.

Уч томонлама битим билан дастлаб ўт очишни тўхтатишнинг икки константасини белгилаб олинди - Россиянинг Тоғли Қорабоғдаги тинчликпарварлик операцияси (арман аҳолиси билан) ва Россия-Туркия қўшма назорат маркази (олисдаги бир ҳудудда). Уларнинг ўзаро ҳамкорлиги эҳтимоли бор, интеграллашуви эса истисно қилинган. Аввалроқ туркиялик кузатувчиларнинг Қорабоғ бўйича ҳаракатчанлиги чеклангани, ҳаракат миссиялари режалаштирилмагани (маълумот йиғиш учувчисиз учиш қурилмаларига ишониб топширилиши) ҳақида хабар берилганди. 

Арманистон мухолифати Пашинян истеъфосини талаб қилмоқда

Шунга қарамай, туташув чизиғидан ташқарида, озарбайжон аҳолиси кўп бўлган ҳудудларда Бокунинг назорат қилиш опциялари кўпроқдир, Россия-Туркия қўшма маркази Озарбайжоннинг аниқ қайси ҳудудида жойлашиши эса ҳали ҳам номаълум. Бу томонларни ажратиш чизиғидан унчалик узоқ бўлмайди деб тахмин қилиш мантиқан тўғри бўлади (оператив вазиятни шу тарзда бошқариш осонроқ). Эҳтимол, 45 кунлик ҳарбий ҳаракатлар давомида Озарбайжон қўшинлари назорати остига ўтган етти туманларнинг бирида жойлашар.

Хавфли тажрибалар

Озарбайжон - суверен мамлакат, шу боис, РФ тинчликпарвар кучлари операциясининг ўзига хослиги ва репликацияси имконсизлиги тўғрисидаги Россия ТИВ томонидан бўлаётган мунтазам эслатмаларни Бокунинг ҳарбий-сиёсий раҳбарияти нормал иш жараёни, деб қабул қилаяпти эҳтимол. У ёки бу муаммони ҳал қилар экан, президент Илҳом Алиев ўзининг яқин турк дўстларини ёки Янги Зеландиядаги олис маори-жангчиларини ўз мамлакатига таклиф қилишга ҳақли. Қорабоғ ўрмонларини тиклаш бўйича мониторинг маркази ёки бошқа исталган ҳамкорлик формати таркибига ҳам.

Жириновский: Тожикистон ва Арманистон Улкан Россия таркибига кириши керак

Бунинг учун иккала томоннинг ҳам шунга хоҳиши бўлса, бўлгани. Бундай тажрибалар учун вақт керагидан ҳам ортиқ, тинчликпарвар операциялари одатда ўнлаб йиллар давом этади. Келажак - кўп вариантли.

РФ ТИВ Тоғли Қорабоғ мақомини аниқлаштиришнинг ҳатто тахминий муддати ҳам мавжуд эмаслигини қайд этди. Минтақадаги вазият мураккаблигича қолмоқда. Илҳом Алиев "Россия ва Туркия озарбайжонликлар ва арманлар хавфсизлигини таъминлаш бўйича операцияларда иштирок этишади", дея баёнот қилди.

Бу орада Бокудаги шахидлар аллеясида провокацион митинг бўлиб, унда асосий шарт сифатида - Россия тинчликпарвар кучларини Тоғли Қорабоғдан чиқарилиши илгари сурилди. Бу можаро оқими кўп вариантли эканини эслатгувчи ташвиш қўнғироғидир.

Бу акция Озарбайжон парламентида аллақачон қораланди. Аммо шундай эса-да, уч томонлама битим вақт синовидан ўтмади, тинчлик барқарор эмас.