Арманистон мухолифати Пашинян истеъфосини талаб қилмоқда

© Sputnik / Дмитрий Астахов / Медиабанкка ўтишПремьер-министр Армении Никол Пашинян
Премьер-министр Армении Никол Пашинян - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
"Обод Арманистон" мухолифат партияси аъзоси Наира Зограбян Арманистон Миллий йиғилиши депутатларини мамлакатда ҳарбий ҳолатни бекор қилиш ва бош вазир Никол Пашинянни лавозимидан озод этишга чақирди.

ТОШКЕНТ, 17 ноя — Sputnik. "Обод Арманистон" мухолифат партиясининг аъзоси Наира Зограбян Арманистон Миллий йиғилиши депутатларини мамлакатда ҳарбий ҳолатни бекор қилиш ва бош вазир Никол Пашинянни лавозимидан озод этишга чақирди.

"Бугун бу анжуманлар залида фақат битта масала - ҳарбий ҳолатни бекор қилиш ва Никол Пашиняннинг истеъфога чиқишини муҳокама қилиш керак, биз бошқа масалани муҳокама қилиш учун маънавий ҳуқуқимиз йўқ", - деди Зограбян парламент йиғилишида.

Бир неча кундан буён Ереванда мухолифат митинглари бўлиб ўтмоқда: иштирокчилар Пашинян Қорабоғда ўт отишни тўхтатиш тўғрисидаги келишувни имзолаганлиги сабабли истеъфога чиқишини талаб қилмоқда.

Арманистон махсус тергов хизмати "қонунда белгиланган тартибни бузган ҳолда йиғилиш уюштириш ва ўтказиш" моддаси билан жиноий иш қўзғатди, унинг максимал санкцияси икки ойга қамоққа олишни назарда тутади.

Премьер-министр Армении Никол Пашинян - Sputnik Ўзбекистон
Нима учун Пашинян Россия ёрдамини олишдан бош тортган эди?

10 ноябр куни Россия, Озарбайжон ва Арманистон етакчилари Владимир Путин, Илҳом Алиев ва Никол Пашинян Тоғли Қорабоғдаги ҳарбий ҳаракатларни тўлиқ тўхтатиш тўғрисида қўшма келишувни имзоладилар.

Арманистон ва Озарбайжон эгаллаб олган позицияларида тўхташади, сўнгра бир қатор минтақалар Боку назоратига ўтказилади, Россия тинчликпарвар кучлари туташ чизиғи ва Қорабоғни Арманистон билан боғлайдиган Лочин коридори бўйлаб жойлаштирилади.

Пашинян келишувни имзолаш унинг учун жуда оғриқли бўлганини айтди. Унинг сўзларига кўра, агар ҳужжат имзоланмаганда, Арманистон бундан ҳам баттарроқ бўлар эди. Алиев келишувни имзолашни Арманистонга таслим бўлиш деб атади. Унинг сўзларига кўра, келишув Озарбайжон учун энг фойдали бўлгани, ҳарбий босқич якунланди ва сиёсий масалаларга ўтиш мумкин.

Янгиликлар лентаси
0