Америка қўшинлари Афғонистонни тарк етишга тайёрланаётган бир вақтда, республиканинг шимолий ва жанубий провинцияларид ҳукумат қўшинлари ва толибон жангарилари орасида шафқатсиз жанглар бўли ўтмоқда. Бўлиб ўтган жанглар шуни кўрсатмоқдаги - террорчи гуруҳлар тобора замонавий ва юқори технологияли қуролларга эга бўлмоқда. Маслан улар қаердандир энг замонавий дронларга, тунги кўриш ускунаси билан жиҳозланган снайпер милтиқларига эга бўлмоқда.
Толибон билан 2020 йилнинг 29 февралида эришилган келишувга кўра, АҚШ ўз қўшинларини Афғонистондан босқичма-босқич олиб чиқмоқда. АҚШ мудофаа вазири в.б. Кристофер Миллер 17 ноябр куни берган баёнотига кўра, 15 январга қадар Ислом Республикасида 2500 нафар ҳарбийлар қолади. Бугун уларнинг сони 4500 нафар. Толибон эса шу вақтнинг ўзида ўз жанговар фаоллигини тобора ошириб келмоқда. Улар, гўёки, АҚШ 2001 йилдан буён Афғонистонда амалга ширга ишларининг барчаси бекор бўлганини айтмоқчидек...
Афғонистон шимолидаги Фарёб провинцияси губернаториНакибулла Файк душанба куни Толибон тунги кўриш мосламалари билан жиҳозланган энг янги снайпер винтовкалари ва разведкаси дронлар билан таъминланганини хабар қилди. Террорчи гуруҳининг бундай “апгрейд” қилиниши – ҳукумат қўшинларига жиддий хавфс солиши аниқ ва афғон халқига ҳеч қандай тинчликни ваъда бермайди, ҳамда қўшни давлатларга ҳам хавф солиши мумкин.
Фуқаро уруши
Афғонистонда ҳар куни бўлиб ўтаётган жанговар тўқнашувларда ўнлаб полициячилар ва аскарлан қурбон бўлишмоқда. У ерда бу шунчалик оддий ишга айланганки, аҳоли бунга ҳайрон бўлмай қолган.
Ушбу воқеалар тизими бу ерда яқин орада тинчлик ўрнатилишига умид қолдирмайди.
18 ноябр куни Толибон Баглан провинциясида хавфсизлик кучларишга ҳужум қилишди. Унда икки нафар афғон ҳарбийлари қурбон бўлди. Шу куннинг ўзида Фарёб провинциясида йўл четига ўрнатилган мина портлаши оқибатид яна 5 нафар хавфсизлик кучлари аскари, жумладан уезд полиция бошлиғи Сафар Мохаммад Бидар қурбон бўлди. Чегарага яқин бўлган Кайсар уездида эса ҳукумат қўшинлари 39 нафар толибон жангарилари йўқ қилишди.
Бундан бир кун олдин толибон шимоли-шарқий Бадахшон провинциясида уюштирган ҳужумда 12 нафар полициячи қурбон бўлган 10 нафари жароҳат олган эди. Сўнгги бир неча ой давомида жанглар кўплаб вилоятларда бўлиб ўтди. Афғонистон Мудофаа вазирлиги Қундуз провинциясида авиазарба ёрдамида 37 нафар жангари йўқ қилинганини маълум қилишди. Ундан ташқари Ҳиротда яна 6 нафар ва Забул провинциясида – 10 нафар жангари йўқ қилинган.
Эслатиб ўтамиз, Афғонситон хавфсизлик кучлари 96 % операцияларни хорижий ҳарбийлар ёрдамисиз, мустақил равишда ўтказишади. Умуман ҳарбий маслаҳатчиларнинг Афғонистондаги фаолияти шунчаки рамзий ва мутлақ фойдасиз бўлиб қолмоқда.
Австралиялик ҳарбийлар 2009 - 2013 йилларда 39 нафар асирга тушган Афғонистон фуқароларини ноҳақ ўлдириб юборганларини тан олиши – вазиятни янада мурккаблаштирмоқда. Австралия қуролли кучлари қўмондони генерал Ангус Кэмпбелл Афғонистон халқидан кечирим сўради ва 25 нафар гумондорлар жавобгарликка тортилишини ваъда берди.
Австралия Афғонистондаги НАТО операцияларида 2001 йилдан бошлаб иштирок этиб келмоқда. Бугун улар 300 нафар австралиялик инструкторлар маҳаллий ҳарбийларга дарс ўтмоқда. Агар ушбу эстафетани Американинг Афғонистондаги операциясида иштирок этаётган бошқа хорижий ҳарбийлар ҳам давом эттирса, дунё титраб кетса керак. БМТ маълумотларига кўра, ўтган 10 йил давомида жанговар ҳаракатлар оқибатида 100 мингдан ортиқ тинч афғонлар қурбон бўлган ёки яраланган. Ушбу жиноятларни текшириш учун бир неча йил вақт керак бўлади.
Столтенберг Вашингтонга қарши
Тажовузкорликнинг кучайиши ва Афғонистоннинг халқаро террорчиларни тайёрлаш учун қулай платформага айланиб бориши - НАТО бош котиби Йенса Столтенбергни АҚШ қўшинларини олиб чиқишига қарши фикр билдиришга мажбурлади. Вашингтонга нисбатан бундай “бетгачопарлик” сиёсатини фақат бир нарса билан тушунтириш мумкин – улар АҚШ қўшинлари олиб чиқилганидан сўнг, Афғонистонда катта уруш бошланиб кетишини истамайди. Толибон эса айнан шуни режалаштирмоқда. Шу сабабли кеча, Столтенберг Афғонистон президенти Ашраф Ғани билан НАТОнинг келажак миссиясини муҳокама қилди ва халқаро террорчиликка қарши курашга ёрдам беришни ваъда берди, Альянс Афғон ҳарбийларини тайёрлашда давом этиши билдирди.
Ўз навбатида Марказий Осиё давлатлари и европа Иттифоқи афғонлардан дарҳол жангларни тўхтатишни сўрашмоқда. Ислом республикасини маҳаллий иқтисодий жараёнларга жалб қилиш, инветицион ва инфратузилмавий лойиҳаларни бошлаш учун керак бўладиган ягона шарт ҳам мана шудир. Россия Афғонистон
Россия Афғонистоннинг ШҲТнинг тўла ҳуқуқли аъзоси бўлиш истагини қўллаб-қувватлайди. Айни дамда Қобул Душанбе, Минск, Тошкент ва бошқа давлатлар билан икки томонлама муносабатларни муваффақиятлари ривожлантириб келмоқда.
Бугунг Қобулда Покистон бош вазири Имран Хан президент Ашраф Гани билан икки томонлама муносабатларни ва Толибон билан тинчлик музокараларини муҳокама қилди. ушбу ҳраёнда Нью-Дели ҳам жуда фаол иштирок этмоқда.
Ўзаро рақобат қилаётган Ҳиндистон ва Покистон улардан бири Афғонистон устида кучли назоратни қўлга киритишидан хавотирга тушмоқда ва америкаликлар кетганидан сўнг пайдо бўладиган бўлиқни эгаллаб олишга ҳаракат қилишмоқда. Ушбу муносабатлар учбурчагида баъзан учқунлар ҳам чиқмоқда.
Масалан яқинда Покистон Бабар Ифтихар “Ҳиндистон дипломатлари Афғонистонда доимий равишда турли террорчи ҳаракатларни назорат қилмоқда” ва Покистонга ҳужум уюштириш учун “террорчиларга молиявий ёрдам бермоқда” деган эди. Афғонистон ташқи ишлар вазирлиги ушбу маълумотларни рад этган эди.
Республикага бўлган ана шундай кучли “эътибор” оқибатида Ашраф Ғани маъмурияти ҳар замонда Афғонистонда фуқаро уруши бошланиб кетиши мумкинлигини муҳокама қилшга мажбур этади. (ҳозирги ҳолат расман фуқаро уруши ҳисобланмайди)
Нима бўлганда ҳам, ўнлаб йиллардан буён реалликдан узоқ ва тўхтовсиз қайнаб келаётган “афғон воқеалар қозони” - қўшни мамлакатлар сиёсати ва иқтисоди, у ердаги миллиардлаб кишиларнинг ҳаёти ва хавфсизлигига таъсир ўтказиб келмоқда.