Афғонистон Олий миллий ярашув кенгаши раиси Тошкентга ташриф билан келди

© Sputnik / Александр Астафьев / Медиабанкка ўтишПремьер-министр Афганистана Абдулла Абдулла
Премьер-министр Афганистана Абдулла Абдулла - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
ТИВ раҳбари Абдулазиз Камилов билан учрашувда турли соҳалардаги кўп қиррали Ўзбекистон-Афғонистон муносабатлари ҳолати ва уларни янада фаоллаштириш истиқболлари муҳокама қилинган

ТОШКЕНТ, 11 ноя - Sputnik. 2020-йилнинг 11-ноябр куни Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камиловнинг Афғонистон Ислом Республикаси Олий миллий ярашув кенгаши раиси Абдулла Абдулла билан учрашуви бўлиб ўтди. Бу ҳақда ТИВ матбуот-хизмати хабар қилмоқда.

Спецпредставитель президента Узбекистана в Афганистане Исматулла Иргашев - Sputnik Ўзбекистон
Исматулла Эргашев Британия элчиси билан Афғонистон масаласини муҳокама қилди

Суҳбат чоғида турли соҳалардаги кўп қиррали Ўзбекистон-Афғонистон муносабатлари ҳолати ва уларни янада фаоллаштириш истиқболлари муҳокама қилинди.

Афғонистонда мустаҳкам тинчлик ўрнатиш ҳамда минтақавий хавфсизликни таъминлашнинг муҳим жиҳатлари юзасидан фикр алмашилди.

Транспорт, логистика, энергетика, савдо ва таълим соҳаларида инвестиция ва инфратузилма лойиҳаларини биргаликда амалга ошириш орқали икки мамлакат ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорликни чуқурлаштириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Афғонистонда тез орада тинчлик ва барқарорликка эришиш учун мазкур мамлакатни Марказий Осийодаги интеграция жараёнларига жалб қилишни жадаллаштиришнинг муҳимлиги қайд этилди.

Музокараларда икки томон кун тартибининг ўзаро манфаатли бошқа масалалари ҳам кўриб чиқилди.

Янгиликлар лентаси
0