Қирғизистон Хитойдан яна бир бор ташқи қарз юкини енгиллатишни сўради

Қирғизистон ТИВ раҳбари Казакбаев ҳукумат мамлакатда фаолият юритаётган ХХР компаниялари, корхоналари ва фуқароларининг хавфсизлигини таъминлаш учун барча зарур чораларни кўришини таъминлайди, дея алоҳида таъкидлаган
Sputnik

ТОШКЕНТ, 17 ноя — Sputnik. Қирғизистон ТИВ раҳбари Руслан Казакбаев хитойлик ҳамкасбидан Қирғизистон бюджетига ташқи қарз юкини енгиллатиш масаласида ёрдам беришни сўради, деб хабар бермоқда ҚР ташқи сиёсий маҳкамаси матбуот-хизмати.

АҚШ уйғурлар сиёсати билан боғлиқ Хитой амалдорларига қарши санкциялар киритади

Хабарга кўра, 16 ноябрь куни Казакбаев ва Хитой ТИВ раҳбари, Давлат кенгаши аъзоси Ван И билан телефон мулоқоти бўлиб ўтган. Бу октябрь воқеаларидан кейин икки мамлакат ўртасидаги биринчи олий даражадаги мулоқотдир.

ТИВ раҳбари Қирғизистон томонининг ХХР билан дўстона ва яхши қўшничилик муносабатларини ривожлантиришда, шунингдек, халқаро мажбуриятларда ўз сиёсатини изчил давом эттиражагини тасдиқлаган.

"Коронавирус инфекциясининг макроиқтисодий вазиятга салбий таъсирини ҳисобга олган ҳолда, Қирғизистон ТИВ раҳбари давлат бюджетига ташқи қарздорлик юкини енгиллатишда ёрдам кўрсатиш муҳим аҳамиятга эга эканлигига эътибор қаратди", - дейилади Қирғизистон Ташқи ишлар вазирлиги хабарида.

Уйғурлар учун концлагерлар: Хитой ёлғоними ёки ғарб пропагандаси

Казакбаев, ҳукумат мамлакатда фаолият юритаётган хитой компаниялари, корхоналари ва фуқароларининг хавфсизлигини таъминлаш учун барча зарур чораларни кўришини таъминлайди, дея алоҳида таъкидлаган. Ушбу мақсадларда ТИВда яқин истиқболда Қирғизистондаги етакчи хитой компаниялари ва корхоналари вакиллари билан доира суҳбатини ташкил қилиб, ушбу масалаларни батафсил муҳокама қилишни режалаштирмоқда.

Хитой ТИВ раҳбари Ван И, шунингдек, ХХР Қирғизистон Республикасидан экологик қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, ХХР Шинжон-уйғур автоном республикасига қирғиз кўмири экспорти ҳажми кўпайтирилишидан манфаатдорлигини қайд этган.

Ван И Хитой томони халқаро кун тартиби бўйича ҳам Қирғизистон билан фаол ҳамкорликни давом эттиришга тайёрлигини билдирган.

Қирғизистон ва ХХР ўртасида юк ташиш ҳажмини кўпайтириш мақсадида вазирлар қирғиз-хитой давлат чегарасидаги "Торугарт" ва "Иркиштом" назорат-ўтказиш пунктлари тўлиқ ҳажмда фаолият юритиши масалаларини муҳокама қилганлар.

Охирги 12 йилда Қирғизистоннинг ХХР олдидаги давлат қарзи 200 баробар ўсди - ва 1 миллиард 775 миллион 130 минг долларга етди. Ҳукумат ҳозирда қатор давлатлар, хусусан, Хитой билан ҳам қарзни қайтариш муддатини кечиктириш бўйича музокаралар олиб бормоқда.