ТОШКЕНТ, 17 ноя — Sputnik. Россия бош вазири Михаил Мишустин 2021 йилда хорижий ишчиларнинг рухсат этилган улушини тасдиқловчи фармонни имзолади.
Тегишли ҳужжат ҳуқуқий-ахборот расмий интернет-порталида жойлаштирилган.
Янги рўйхатда, меҳнат муҳожирлари одатда иш билан банд бўлган қатор иқтисодий фаолият турлари учун ёлланиб ишлайдиган хорижий ишчилар улушига аниқлик киритилган.
Жумладан, келгусида хорижий ишчиларнинг рухсат берилган қисми ўрмончилик ва ёғоч тайёрлаш соҳасида, ҳамда сабзавот етиштириш ва мебел тайёрлаш ишларида банд бўладию Бундай субъектларда фойдаланиладиган бундай ишчиларнинг улуши умумий ишчилар сонининг 50%ини ташкил этиши мумкинлиги белгиланган.
Қурилишда бу миқдор 80 %ни, қуруқликдаги йўловчилар транспортида, шу жумладан, юк ташиш транспортида ҳам умумий ҳажмнинг атиги 24 фоизини ташкил қилади.
Шу билан бирга, қурилишдаги миқдор Бурятия, Доғистон, Амур вилояти ва Москвага дахл қилмаслиги белгиланган.
Доғистон учун бу улуш 50%ни ташкил этади.
Кўчмас мулк бошқарувида рағбатлантириш ёки келишув шартномаси асосида 70%гача ёлланма ишчи кучи жалб этилишига рухсат берилган.
Мигрантларнинг 70%и ЖКХ соҳасига бинолар ва ҳудудларга хизмат кўрсатиш бўйича ишга жойлашишлари мумкин бўлади.