Ўзбекистон АҚШ маблағи эвазига Афғонистонда темир йўл қуради

Шавкат Мирзиёев имзолаган янги қонунга мувофиқ Ўзбекистон “Мозори Шариф – Қобул" йўналишида темирйўл қуради.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 16 ноя — Sputnik. Ўзбекистон ҳукумати Афғонистон ҳудудида темир йўл лойиҳаси учун АҚШнинг Халқаро молия корпорацияси - DFCнинг маблағларини жалб қилиш ниятида. Бу ҳақида Шавкат Мирзиёев томонидан 12 ноябр куни имзолаган “Афғонистон Ислом Республикаси билан иқтисодий ҳамкорликни янада кенгайтириш тўғрисида”ги қарорида айтиб ўтилган.

Ўзбекистон ва Афғонистон темир-йўл соҳасида ҳамкорликни муҳокама қилди

Хусусан, қарорда Ўзбекистонга Покистон портларига чиқиш имкони берадиган “Мозори Шариф – Қобул” йўналишида темирйўл қуриш лойиҳаси учун АҚШ ва бошқа халқаро молия институтлари маблағларини жалб қилиш учун Ўзбекистон, Афғонистон ва Покистон томонидан қўшма сўровнома юборилади, дейилган.

Ушбу йилнинг декабр ойида Ўзбекистон, Афғонистон ва Покистон ҳукумати вакиллари ушбу масала борасида тезлаштирилган тартибда музокаралар ўтказиши ҳамда темирйўлнинг оптимал йўналишини танлаши режалаштирилган.

Шунингдек Қарорда, барча керакли ҳужжатлар 2021 йилнинг июн ойида тайёрланиб, темирйўл қурилишини келгуси йилнинг сентябр ойида бошлаш белгиланган.

Эслатиб ўтамиз, 2018 йилнинг декабрь ойида “Ўзбекисон Темир йўллари” АЖ Бутун афғонистон ҳудудини кесиб ўтувчи “Мозори Шариф – Қобул – Пешавар” темир йўлини қуриш борасида Ўзбекистон, Россия, Афғонистон, Қозоғистон ва Покистон орасида музокаралар ўтказилишини хабар қилган эди. Компания хабарига кўра, янги магистраль Жануби Шарқий Осиёни Ҳиндистон, Афғонистон, Покистон,  Россия ва Европа Иттифоқи билан боғлаб турувчи транпорт коридори бўлиши керак.

Хитой Афғонистон ва Марказий Осиё давлатлари ўртасида темир йўл барпо этади

2010 йилда "Ўзбекистон темир йуллари" Афғонистон ҳудудида умумий қиймати 129 йиллион доллар бўлган, “Хайратон — Мозори Шариф” йўналишида узунлиги 75 километр бўлган темирйўлни қуриб битказган эди.

2017 йилда Афғонистон президенти Ашраф Ғани ташрифи якунига биноан “Мозори Шариф –  Ҳирот” йўналишида темирйўл қиришга келишиб олинган эди. келишувга кўра, Ўзбекистон лойиҳа ва қурилиш ишлари билан шуғулланиши, Афғонистон  эса – молия манбаалари билан шуғулланиши керак эди.