Жириновский: Тожикистон ва Арманистон Улкан Россия таркибига кириши керак

Жириновский Россия билан бирлашиш - Кавказ ва Марказий Осиё республикалари хавфсизлигини сақлаб қолишнинг ягона йўли, деган фикрни билдирмоқда
Sputnik

ТОШКЕНТ, 14 ноя — Sputnik. Россиялик сиёсатчи, ЛДПР партияси етакчиси Владимир Жириновский "Комсомольская правда" радиоси эфирида Тоғли Қорабоғдаги воқеаларга шарҳ берди.

Жириновский: Кавказдан сўнг Марказий Осиё ўт ичида қолади

Жириновскийнинг айтишича, Россия армияси ва қуроли Арманистонга Суриядан олиб келинган жангариларга қарши курашда кўпам ёрдам беролмайди.

Террористик хавф тарқалиши юз берган ҳолатда, Арманистоннинг Россияга қўшилишдан бошқа чораси қолмайди, деган Жириновский.

Сиёсатчи Тоғли Қорабоғни Россия таркибига қайтаришни таклиф қилган.

Тоғли Қорабоғдаги можаро ҳеч қачон тугамайди – Жириновский

"Биз деярли собиқ СССРга эга бўламиз, фақат қисқароқ вариантда - Молдованинг бир қисми, Грузиянинг бир қисми, Озарбайжоннинг бир қисми ва бутун бошли Арманистон. Сизга ишонтириб айтаманки, Тожикистон устида яхшигина ишланганда, Раҳмон эса - доно арбоб, у ҳам янги Россия таркибига тўлалигича қўшилишга рози бўлади. Мен буни Улкан Россия деб атаган бўлардим", - деган Жириновский.

Сиёсатчи фикрича Қирғизистон, Туркманистон ва Тожикистон Афғонистондан келадиган жиноий уюшмалар ҳужумига қарши тура олмайди ва улар Россиянинг ёрдамига муҳтож.

Собиқ СССРнинг қатор мамлакатлари билан бирлашиш янги давлатни тузишга ҳамда хавфсизлик ва иқтисодиётдаги қатор масалаларни ҳал этишга ёрдам беради, дея хотима қилди Жириновский.