ТОШКЕНТ, 5 окт — Sputnik. Тоғли Қорабоғдаги можаро ҳеч қачон тугамайди, деб айтди Россия Либерал-демократик партия етакчиси Владимир Жириновский.
Унинг сўзларига кўра, вазиятнинг кескинлашишига можаро иштирокчиларида қурол-яроғнинг кўплиги сабаб бўлган. Фақат тўлиқ демилитаризация (қуролсизлантириш) муаммони ҳал қилиши мумкин.
"Закавказияда тўлиқ демилитаризацияни амалга ошириш керак. Бугун барча томонларнинг қўлида бўлган бундай қурол ҳажми билан Тоғли Қорабоғдаги можаро ҳеч қачон тугамайди", - деб ёзган Жириновский Telegram-каналида.
Жириновский Тоғли Қорабоғдаги вазият ҳақида биринчи марта фикр билдираётгани йўқ. Бундан аввал фраксия раҳбари тан олинмаган республикани Россиянинг таркибига киритиш ва ҳудудга халқаро мақом беришни таклиф қилганди.