ТОШКЕНТ, 12 ноя — Sputnik. Sputnik Ўзбекистон республикадаги эпидемиологик вазият тўғрисида асосий хабарларни тўплади.
Бир сутка давомида 163 кишида коронавирус аниқланди, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 68 879 нафарни ташкил қилмоқда.
Янги касалланиш ҳолатларининг: 83 нафари Тошкент шаҳрида, 2 нафари Тошкент вилоятида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Соғайиш кўрсаткичи
Бугуннинг ўзида 142 нафар бемор тузалди. Республика бўйлаб жами соғайганлар сони 66 814 нафарга етди. Соғайиш кўрсаткичи 96 фоиз.
Айни пайтда 2 153 нафар беморга белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.
Ўлим ҳолатлари
Кун давомида коронавирусга чалинган 2 нафар бемор вафот этди.
Ўзбекистонда жами 593 киши пандемия қурбони бўлди.
Дунё саломатлиги
Дунё бўйлаб инфекцияни юқтириб олган кишиларнинг сони 52,1 миллиондан ошди, 1,2 миллиондан ортиқ киши вафот этди, 33,9 миллиондан ортиқ киши тузалди. Энг кўп ҳолатлар АҚШда (10,4 млн), Ҳиндистонда (8,7 млн), Бразилияда (5,7 млн).