Вирус мутацияси: Дания ҳукумати барча қоракўзанларни йўқ қилади

© Sputnik / Александр Кряжев / Медиабанкка ўтишЗвероферма по выращиванию лисиц
Звероферма по выращиванию лисиц - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Данияда коронавирус мутациясининг олдини олиш учун барча қоракўзанлар йўқ қилинади. Қоракўзанларда аниқланган мутацияга учраган вирус вакцина яратилишида муаммони юзага келтириши мумкин.

ТОШКЕНТ, 5 ноя — Sputnik. Данияда коронавирус мутациясининг олдини олиш учун барча қоракўзанлар (норка) йўқ қилинади.

Ҳайвонлар орасида коронавирус аниқлангани сабабли Дания фермаларида сақланаётган қоракўзанлар ўлдирилади.

“Даниядаги барча қоракўзанлар ўлдирилиши керак”, — деди Дания бош вазири Мэттэ Фредериксон.

Фредериксеннинг сўзларига кўра, одамлар орасида тарқалиб, уларда антитаналар шаклланиш хусусиятини кучсизлантираётган қоракўзанларда мутацияга учраган COVID-19 инфекцияси сабаб кескин ҳаракатларни амалга ошириш зарур.

Таъкидлашича, қоракўзанларда аниқланган мутацияга учраган вирус вакцина яратилишида муаммони юзага келтириши мумкин.

Мутацияга учраган коронавирус билан касалланиш ҳолати 207 бош қоракўзанда ва 12 кишида аниқланди. Амалдорнинг сўзларига кўра, вирус нафақат Данияда, балки бошқа давлатларга тарқалиши мумкин.

“Биз Дания аҳолиси олдида масъулмиз. Бироқ аниқланган мутацияни ҳисобга олсак, дунёнинг қолган аҳолиси қаршисида ҳам масъулиятимиз бор”, — дейди Фредериксен.

 

Янгиликлар лентаси
0