Ўзбекистонда коронавирус: 11 ноябрь асосий хабарлари

Сутка давомида 157 кишида коронавирус аниқланди, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 69 330 нафарни ташкил қилмоқда.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 11 ноя — Sputnik. Sputnik Ўзбекистон республикадаги эпидемиологик вазият тўғрисида асосий хабарларни тўплади.

Пандемия даврида ўзбекистонликларни Россияга ишга юбориш жараёни соддалаштирилмоқда

Бир сутка давомида 157 кишида коронавирус аниқланди, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 68 879 нафарни ташкил қилмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг: 68 нафари Тошкент шаҳрида, 9 нафари Тошкент вилоятида, 2 нафари Навоий вилоятида, 7 нафари Самарқанд вилоятида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Соғайиш кўрсаткичи

Бугуннинг ўзида 176 нафар бемор тузалди. Республика бўйлаб жами соғайганлар сони 66 609 нафарга етди. Соғайиш кўрсаткичи 96 фоиз.

Айни пайтда 2 130 нафар беморга белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Ўлим ҳолатлари

Кун давомида коронавирусга чалинган 2 нафар бемор вафот этди.

Ўзбекистонда жами 591 киши пандемия қурбони бўлди.

Россияга ишга юбориш ҳақида

Ўзбекистон бош вазирининг маслаҳатчиси Меҳриддин Хайриддинов, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг биринчи ўринбосари Эркин Муҳитдинов ва Россиянинг мамлакатдаги элчиси Владимир Тюрденев иштирокчида учрашув бўлиб ўтди.

"Спутник V" вакцинаси самарадорлиги 92%ни ташкил қилди

Учрашувда коронавирус пандемияси пайтида Ўзбекистон фуқароларини Россияда ташкиллаштирилган ҳолда ишга жалб қилиш масаласи, Ўзбекистон ва Россиянинг ваколатли органлари томонидан ишлаб чиқилаётган миграция соҳасидаги шартномалар лойиҳаларининг бугунги кундаги ҳолати муҳокама қилинди. Учрашувда икки мамлакат миграция соҳасида яқин ҳамкорлик қилишга тайёр эканлиги билдирилди. Ўзбекистон томони фуқароларни Россияга ишга жойлаштириш масаласида Россия ҳукуматидан рухсат олиш бўйича бир нечта таклифлар берди. Таклифларни Россия томони муҳокама қилиб, натижаси бўйича маълум қилинишини таъкидлади.

Дунё саломатлиги

Дунё бўйлаб инфекцияни юқтириб олган кишиларнинг сони 51,5 миллиондан ошди, сал кам 1,2 миллион киши вафот этди, 33,5 миллиондан ортиқ киши тузалди. Энг кўп ҳолатлар АҚШда (10,3 млн), Ҳиндистонда (8,6 млн), Бразилияда (5,7 млн).