Ўзбекистонда цемент ишлаб чиқариш суръати ошди

Мамлакат 2020 йилнинг 9 ойида бир қатор хорижий давлатларга қиймати 24,2 млн АҚШ долларига тенг бўлган цемент экспорт қилган.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 5 ноя — Sputnik. Ўзбекистонда жорий йилнинг 9 ойида 7,8 млн. тонна цемент ишлаб чиқарилган. Ўтган йилнинг мос даврига нисбатан ўсиш суръати 102,6 % ни ташкил этди. Бундан Давлат статистика қўмитаси маълумотлари дарак бермоқда.

Ўзбекистонда цементни “яшил йўлак” орқали импорт қилиш таклиф қилинди

Цемент ишлаб чиқариш корхоналари томонидан республика миқёсида ишлаб чиқарилган маҳсулотларнинг жами ҳажмида энг юқори улуш Тошкент вилояти 47,2 %, Навоий вилояти 35,5 % ҳамда Фарғона вилояти 11,8 % ҳиссасига тўғри келган.

Мамлакат 2020 йилнинг 9 ойида Афғонистон, Сингапур, Россия, Хитой, Туркия ва бошқа бир қатор хорижий давлатларга қиймати 24,2 млн. АҚШ долларига тенг бўлган цемент экспорт қилган.

Ўз навбатида мамлакатга Қозоғистон, Тожикистон, Қирғизистон, Эрон, Россия ва бошқа давлатлардан  қиймати 87,0 млн. АҚШ долларига тенг бўлган цемент маҳсулоти импорт қилинган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда цемент импорти тартиби соддалаштирилиши хабар қилинган эди.