ТОШКЕНТ, 4 ноя — Sputnik. Ўтган кун давомида Россияга 19 768 кишида коронавирус аниқланди. Бу касалланиш бўйича янги рекорд.
Олдинги рекорд 1 ноябрь куни қайд этилган эди – 18 665 та касалланиш ҳолати.
Энг кўп янги касалланиш Москва (5826), Санкт-Петербург (1031) ва Москва вилоятида (569) аниқланган.
Шунингдек, ўтган кун давомида 389 киши бу касалликдан вафот этган. Бу ҳам янги рекорд – аввалгиси 29 октябрь куни (366 та) кузатилган эди. Шу билан бирга 15 567 киши вирусни енгган.
Россияда пандемия бошлангандан буён 1 693 454 киши коронавирус билан касалланган. Шулардан 1 266 931 нафари тузалиб кетган. 29 217 киши вирус қурбонига айланган.