ТОШКЕНТ, 27 окт — Sputnik. Роспотребнадзор россияликларга одам гавжум жойларда, транспортда, парковка ва лифтларда ниқоб тақиб юришни буюрди. Тегишли қарор 28 октябрдан кучга киради.
Шунингдек, Россия бўйлаб кўнгилочар тадбирлар ўтказиш ва ресторанларнинг соат 23:00 дан соат 06:00 гача ишлашини тақиқлаш тавсия қилинди.
Транспорт, такси, дўконлар, ресторанлар ва театрларда дезинфекция ишларини амалга ошириш кучайтирилиши керак. Минтақалар коронавирусга тест ўтказиш ҳажмини оширишлари зарур.
Сўнгги маълумотларга кўра, Россияда коронавирус билан касалланганлар сони 1,5 миллиондан ошган. Шулардан 1,1 миллиони тузалиб кетган. 26,5 мингдан зиёд киши вирус қурбонига айланган.